Ўзбекистон | 23:38 / 03.02.2020
9253
2 дақиқада ўқилади

Помпео АҚШ билан муносабатларни мустаҳкамлашдаги фаоллиги учун Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Фото: twitter.com/SecPompeo

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлгач, Ўзбекистон етакчисига миннатдорчилик изҳор қилди.

«АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликни босқичма-босқич мустаҳкамлаб бориш йўлидаги етакчилигингиз учун ташаккур. Мен Ўзбекистоннинг эркинроқ ва очиқроқ жамият ҳамда ҳисобдорлиги ортиб бораётган ҳукумат ташкил этиш мақсад қилинган ислоҳотларга интилишини эътироф этаман», деб ёзди Помпео твиттер саҳифасида.

Фото: twitter.com/SecPompeo

Давлат котиби Тошкентга ташрифидан хурсандлиги ва АҚШ-Ўзбекистон алоқалари янада мустаҳкамланишини кутаётганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Помпео АҚШ Давлат департаменти раҳбари сифатида Ўзбекистонга қилган илк ташрифи давомида президент Шавкат Мирзиёев, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Тошкент шаҳар бош имом хатиби Нуриддин Холиқназаров ва бошқа диний фаоллар билан учрашувлар ўтказди. Шунингдек, «C5+1» шаклидаги йиғилишда Марказий Осиё республикалари ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот қилди.

Фото: twitter.com/SecPompeo
Фото: twitter.com/SecPompeo

Мавзуга оид