Жамият | 11:00 / 03.02.2020
16286
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент ва Хоразмда ҳиндистонлик шифокорлардан бепул тиббий маслаҳатлар ташкил этилмоқда

Февраль ойининг илк ҳафтасида Ҳиндистоннинг машҳур «Fortis» клиникаси шифокорлари Ўзбекистонда беморларни кўрикдан ўтказишади. 

Хорижлик малакали врачлар 6-7 февраль кунлари Тошкентдаги «Дармон-сервис» клиникасида, 8 февраль куни эса Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги «Nano diagnostic» клиникасида соғлиғидан шикоят қилаётганлар учун маслаҳат ташкил этишади. 

Қуйидаги шифокор-мутахассислар беморларни кўрикдан ўтказиб, маслаҳатлар беришади:

  • Нейрожарроҳ;
  • Нефролог;
  • Онкожарроҳ.

Кўрик давомида турли навбатларнинг олдини олиш мақсадида телефон орқали навбатга ёзилиш йўлга қўйилмоқда.

Шунингдек, шифокорлар кўригидан сўнг, Ҳиндистонга бориб даволаниш истагини билдирувчилар бўлса, «Дармон сервис» клиникаси уларга виза ва авиабилет масалаларида ёрдам беради, таржимон хизмати, кузатиш ва кутиб олишнинг бепул бўлишини таъминлайди.

Олдиндан рўйхатдан ўтиш мажбурий!

Тошкент шаҳрида: 

Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 18/19 уй. («Дармон сервис» клиникаси)

Мўлжал: Чилонзор тумани ИИБ.

Мурожаат учун телефонлар: +99897 7485544, +99899 8075544

Хоразм вилоятида:

Урганч шаҳар, Ал-Беруний кўчаси, 13-Б уй. («Nano diagnostiс» клиникаси)

Мурожаат учун телефонлар: +99890 6492222, +99895 6061003

Реклама ҳуқуқи асосида