Кимларга корпоратив ва инфраструктура облигациялари чиқариш ҳуқуқи берилмоқда?
Лойиҳанинг асосий мақсади корпоратив қимматли қоғозларнинг чиқаришга қўйиладиган талабларни енгиллаштириш, республикадаги ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, миллий фонд бозори рақобатдошлигини ошириш, амалга оширилаётган лойиҳаларга аҳоли ва институционал инвесторларнинг бўш ресурсларини жалб қилиш учун тадбиркорлик субъектларига имконият яратиш
Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлигидан масъул ходимлари иштирокида “Микромолиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган Ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
Таклиф этилаётган лойиҳанинг асосий мақсади корпоратив қимматли қоғозларнинг чиқаришга қўйиладиган талабларни енгиллаштириш, республикадаги ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, миллий фонд бозори рақобатдошлигини ошириш, амалга оширилаётган лойиҳаларга аҳоли ва институционал инвесторларнинг бўш ресурсларини жалб қилиш учун тадбиркорлик субъектларига имконият яратишдан иборат.
Шундан келиб чиққан ҳолда, қонун лойиҳаси билан бир қатор янгиликларга йўл очилмоқда. Хусусан, масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларга корпоратив ва инфраструктура облигациялари чиқариш ҳуқуқи берилмоқда. Мазкур норманинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимизда фаолият юритаётган 150 мингга яқин масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятларга корпоратив ва инфраструктура облигацияларни чиқариш имкониятини яратади. Бу нафақат ташқи инвестицияларни, балки, ички инвестицияларни ҳам иқтисодиётга кенг жалб этиш имконини оширади.
Шунингдек, корпоратив ва инфратузилма облигациялари чиқариш шартлари эндиликда “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари билан эмас, балки қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги) томонидан белгилаш тартиби жорий қилинмоқда.
Бундан ташқари, агар облигация чиқариш тўғрисидаги қарор гаров, банк кафолати ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланса, ушбу қарор таъминот тақдим этувчи шахс ва таъминот шартлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозимлиги, бундай ҳолатларда облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорни таъминловчи шахс ҳам имзолаш тартиби белгиланмоқда. Бунда гаров билан таъминланмаган облигация чиқаришга ҳам рухсат берилмоқда.
Парламент қуйи палатасига киритилган қонун лойиҳасида “Микромолиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4, 5, 6-моддаларига тегишли ўзгартиш киритиш таклиф этилмоқда. Унга мувофиқ, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида белгиланган миқдорлардан ошмайдиган суммада микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш назарда тутилиб, микромолиявий хизматлар кўрсатишнинг ҳажмлари оширилмоқда.
Мавзуга оид
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
11:49 / 20.06.2024
Маҳаллий кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
12:12 / 12.06.2024
Қимматли қоғозлар эмиссияси қоидаларига қўшимчалар киритилмоқда
19:50 / 29.05.2024