Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Қонун лойиҳасида маҳаллий кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги ҳам белгилаб қўйилмоқда.
Ўзбекистонда маҳаллий кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан маҳаллий давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари такомиллаштирилгани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Маълум қилинишича, қонун лойиҳасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:
– маҳаллий кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши;
– Халқ депутатлари кенгаши раиси ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги;
– кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги.
Қонун лойиҳасида конституцияда кафолатланган нормалар билан бир қаторда “Кенгаш сўрови”, “Кенгаш текшируви” каби янги институтлар киритиляпти. Шу билан бирга қонун лойиҳасида халқ депутатлари кенгашида қандай комиссиялар тузилиши бўйича нормалар аниқ белгиланмоқда.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси устида Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан олимлар, мутахассислар, экспертлар, жамоатчилик вакиллари жалб этилган ҳолда иш олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026