Ўзбекистон вакили Парламентлараро иттифоқ ижроқўми раиси ўринбосари этиб тайинланди
Акмал Саидов Парламентлараро иттифоқ вице-президенти ҳамда Молия бўйича кичик қўмита аъзоси этиб тайинланди

Фото: KUN.UZ
2020 йилнинг 30 январь куни Парламентлараро иттифоқ (ПАИ) Ижроия қўмитаси бошқарув органлари янги таркибини шакллантириш доирасида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидов ПАИ вице-президенти ҳамда Молия бўйича кичик қўмита аъзоси этиб ҳам тайинланди.
Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг октябр ойида тарихда илк бор Ўзбекистондан номзод ПАИ Ижроқўми аъзоси этиб сайланган эди. Акмал Саидов номзоди ташкилотнинг барча аъзо мамлакатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.
1889 йилда ташкил қилинган ПАИ ҳозирги пайтда 179 та давлатни бирлаштиради ва дунё парламентларининг асосий халқаро органи ҳисобланади.
Экспертлар фикрига кўра, жаҳон миқёсидаги қонун чиқарувчи органларнинг бундай нуфузли форуми фаолиятида қатнашиш 24 январь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида қўйилган вазифаларни янада самарали амалга оширишга ҳамда халқаро парламентлараро ҳамкорлик кун тартибини шакллантиришда Ўзбекистоннинг фаол иштирок этишига имкон беради, дейилади ТИВ хабарида.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уриниш айблови бўйича суд қилинади
Жаҳон | 22:57
-
Беларус санкцияларни четлаб ўтиб, Гамбиядан учта Airbus самолётини сотиб олди
Жаҳон | 22:54
-
Литвада ўтказилган ҳарбий машғулотларда тўрт нафар америкалик ҳарбий бедарак йўқолди
Жаҳон | 22:14
-
Ҳиндистон ва Хитой Трампнинг таҳдиди сабаб Венесуэладан нефт сотиб олишни тўхтатди
Жаҳон | 22:09
Мавзуга оид

13:10 / 22.03.2025
Тошкентда Халқаро парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей сессияси бўлиб ўтади

14:13 / 21.11.2024
Акмал Саидов Шавкат Мирзиёевга: “Янги Ўзбекистон парламентининг меъмори ким дейишса, сизни айтардим”

15:49 / 02.11.2024
Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига 68 нафар маҳкум тўғри келмоқда

21:12 / 17.10.2024