Спорт | 01:32 / 10.02.2020
17875
2 дақиқада ўқилади

Дзюдо афсонасининг 10 йил давом этган ғалабали сериясига чек қўйилди (видео)

Франциялик дзюдочи Тедди Ринернинг 2010 йил сентябрдан бери давом этиб келаётган ғалабали сериясига чек қўйилди. Афсонавий дзюдочи япониялик Кокоро Кагеурега мағлуб бўлди.

100 кгдан юқорироқ вазн тоифасида иштирок этувчи Ринер “Катта дубулға” сериясининг Парижда ўтган босқичида ўзидан анча ихчамроқ рақибига ютқазиб қўйди. 

 

 

Эътиборлиси, енгилмас французнинг қаторасига 154 та ғалабадан иборат мағлубиятсиз серияси 2010 йил сентябрдан бери давом этиб келаётганди. 

Бу Тедди Ринернинг катталар даражасидаги фаолияти давомидаги учинчи мағлубияти бўлди. Аввалроқ у 2008 йилги Олимпиаданинг яримфиналида ҳамда 2010 йилги жаҳон чемпионатида мағлубият аламини тотган.

30 ёшли Ринер икки карра Олимпия чемпиони (2012, 2016), 11 карра жаҳон чемпиони ва 5 карра Европа чемпиони ҳисобланади. 

Мавзуга оид