Airbus «Юлдузли жанглар» қабилидаги янги самолёти моделини тақдим қилди
Airbus компанияси Сингапурдаги авиасалонда “аралаш қанот” схемасида бажарилган самолёт моделини тақдим қилди. Модел Maveric деб номланган.
Бундай конструкция аэродинамик қаршиликни ва ёнилғи сарфини камайтиришга имкон беради.
“Лочинга ўхшаш, орқасида жойлашган иккита двигателли, бундай самолёт “Юлдузли жанглар” фильмида яхши кўринган бўларди”, деб таърифлаган моделни Bloomberg ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, модел 2019 йил июндан бери синаб келинади ва у анъанавий конструкциядаги самолётлардан 20 фоиз тежамкорроқ бўлади.
Бундан ташқари, “аралаш қанот” конструкцияси йўловчиларга самолётда кўпроқ жойга, жумладан оёқлар учун, эга бўлиш имконини беради. Концерн самолётда иллюминаторлар бўлиши ёки улар ўрнига видеоэкранлар қўлланиши масаласини ҳали ҳал қилмаган.
Бу схемада қуриладиган самолётнинг корпуси иккита қаноти билан туташиб кетган бўлиб, двигателлари эса қанотда эмас, балки фюзеляжнинг орқа томонида жойлашади. Двигателлар устида эса йўналиш қанотчалари бўлади.
“Аралаш қанот” схемаси ўзидан учбурчакни акс эттиради. Ушбу схема корпуснинг иккита қанот билан учувчилар кабинаси яқинида равон бирикиб кетишини англатади. Шунингдек, “аралаш қанотли” самолётларнинг юк кўтариши анъанавий самолётларникидан 15 фоиз кўпроқ бўлиши тахмин қилинмоқда.
Ушбу концепция устида 1940-йиллардан бери иш олиб борилади ва у B-2 каби бомбардимончи самолётнинг яратилишига олиб келган.
Компанияда лойиҳа ушбу схема бўйича йўловчи самолётининг муқаррар яратилишини англатмаслиги, бироқ ундаги баъзи ишланмалар истиқболли лойиҳаларда қўлланиши мумкинлиги айтилган.
Бироқ янги моделда ўзига хос муаммолар ҳам мавжуд бўлиб, улардан бири унда йўловчиларни жойлаштириш масаласи ҳисобланади. Гап шундаки, йўловчилар бундай самолётда унинг марказидан узоқроқда ўтиришади. Бу эса самолётнинг бурилишларида чайқалишлар сонини оширади.
Мавзуга оид
20:35 / 05.12.2024
Airbus мудофаа-космик бўлинмасидаги 2 минг иш ўрнини қисқартиради
13:29 / 19.10.2024
Boeing’дан ва Airbus’гача: Дунёнинг энг йирик авиасозлик компаниялари
20:39 / 15.06.2024
Boeing ва Airbus самолётларида сохта сертификатланган қисмлар ишлатилган – ОАВ
11:26 / 25.04.2024