Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонунчилик палатаси ва Сенатга янги ваколат берилиши мумкин
Парламент текшируви институтидан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мўлжалланмоқда
Фото: KUN.UZ
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзларининг алоҳида қарори билан парламент текшируви ўтказиш ва тегишли комиссиялар тузиш ваколатини бериш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти.
Шунингдек, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг қонун ижодкорлиги жараёнидаги масъулиятини ошириш кўзда тутилган.
2020 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
қонун лойиҳалари биринчи ўқишда қабул қилинаётганда маъруза билан чиқиш вазифасини, қоида тариқасида, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили зиммасига юклаш;
мазкур қоидани амалга ошириш механизмини белгилаш, жумладан ташаббускор идора қонун лойиҳасининг аҳамиятини депутатлар олдида асослаб бера олмаган ҳолларда лойиҳани кўриб чиқишни рад этиш тартиби назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари.
Мавзуга оид
19:30 / 27.02.2026
Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши йиғилиши ўтказилди
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
18:21 / 18.02.2026
Депутат сўровига вақтида жавоб бермаган амалдорлар билан прокуратура шуғулланади
16:46 / 17.02.2026