Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Сенаторлар маъқуллаган қонун билан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби жиноятлар фақатгина прокуратура органлари томонидан тергов қилиниши белгиланмоқда. Амалдаги қонунчиликка кўра, бундай турдаги жиноятлар тергови ички ишлар органлари терговчилари томонидан ҳам амалга ошириларди.
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда ердан оқилона ва самарали фойдаланиш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Бунинг натижасида аҳолининг ерга бўлган муносабати тубдан ўзгарди. Аммо соҳада ҳануз айрим камчиликлар сақланиб қолаётгани қонунчиликни янада такомиллаштириш заруриятини юзага келтирган.

Мазкур қонун билан амалиётга бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда. Жумладан, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиляпти. Ушбу ўзгартиришлар орқали амалдаги ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик учун белгиланган жазо чоралари янада оғирлаштирилади.
Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби жиноятлар фақатгина прокуратура органлари томонидан тергов қилиниши белгиланмоқда. Амалдаги қонунчиликка кўра, бундай турдаги жиноятларни тергов қилиш нафақат прокуратура, балки ички ишлар органлари терговчилари томонидан ҳам амалга оширилар эди.

Бундан ташқари, Иқтисодий ва Фуқаролик процессуал кодекслари cудларда ўзбошимчалик билан эгалланган давлат эгалигидаги ер участкаларини қайтариш ҳамда ноқонуний қурилмаларни бузиб ташлашга оид ишларни кўриб чиқишнинг алоҳида тартибини белгиловчи нормалар билан тўлдириляпти. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фуқаролик ва иқтисодий судларга ер тўғрисидаги қонунбузилиши билан боғлиқ даъво ариза киритишда давлат божидан озод этилиши ҳам белгиланмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
09:46 / 11.06.2026
Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик кучайтирилади
08:33 / 05.06.2026