23:15 / 13.02.2020
2
66074

«Маҳкума»: Зангиота аёллар колониясидан махсус фоторепортаж

Kun.uz ижодий жамоаси Зангиота туманидаги аёллар колониясида бўлди. У ерда маҳкумаларнинг яшаш тарзи, меҳнат фаолияти билан яқиндан танишилди. Шунингдек, маҳкумалар билан суҳбатлашилди.

Ўзбекистонда ягона бўлган ушбу колонияда маҳкумалар содир этган жинояти даражасига қараб алоҳида гуруҳларга ажратилган. Бу ерда 18 ёшдан бошлаб 70 ёшгача (ундан юқори) бўлган маҳкумалар бор. Колония алоҳида қисмларга ажратилган: болалар уйи, маданият ва маърифат маркази, ётоқхона, учрашув хоналари, маҳкумалар меҳнат қиладиган ишлаб чиқариш ҳудуди кабилардан иборат. Ушбу фотожамланмада колония ҳаётини турли ракурсларда кўрсатилган.  

Колонияга кириш дарвозаси
Маданий тадбир жараёнидан
Кутубхона
Кутубхонада мутолаа
Маҳкумаларнинг фарзандлари учун мусиқа хонаси
Ишлаб чиқариш корхонаси
Маҳкума аёл чинни идишга гул нақшини чизмоқда.
Маҳкумалар томонидан тайёрланадиган маҳсулот
 Суратга олаётганимизни кўрган маҳкумалар юзини яшириб қоча бошлашди
Қисқа муддатли учрашув хонаси
Ётоқхона
Маҳкумалар тушликка тайёрланишмоқда
Овқатга киришдан аввал жўр овозда қўшиқ куйланади
Маҳкумалар овқати
Тушлик вақти
Биз ҳам маҳкумалар қаторида таом тановул қилдик
Одатий кечки овқат

Илёс Сафаров, Муҳаббат Маъмирова – Kun.uz мухбирлари,

Отахон Юсупов - фотограф

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top