Фойдаланилган автомобилларни сотиб олганлик учун йиғим миқдори кескин пасайиши кутиляпти
Ўзбекистонда автотранспорт воситаларини сотиб олинганлиги ва Ўзбекистон ҳудудига вақтинча олиб кирилганлиги учун Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт воситаларининг эгалари томонидан тўланадиган йиғим пасайиши мумкин
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 декабрда қабул қилинган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига 15-илованинг (Ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказишда автотранспорт воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар ҳамда чет эл давлатлари автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва ҳудудида транзит ҳаракатланиши учун йиғимлар ставкалари) иккинчи бўлими иккинчи позициясига ўзгартириш киритилади.
Автотранспорт воситаларини сотиб олинганлиги ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим ҳозирда қуйидагича:
Таклиф этилаётган ставкалар эса қуйидагича:
Мавзуга оид
22:40 / 21.10.2024
Афғонистон ўзбекистонлик ҳайдовчилардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтирди
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
11:12 / 23.05.2024
Айрим қадоқлаш материаллари ва товарларга экологик йиғим жорий этилиши мумкин
09:58 / 14.03.2024