Ўзбекистон | 11:44 / 14.02.2020
2514
10 дақиқада ўқилади

Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг функциялари аниқ белгиланади

Ўзбекистонда Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси қандай функцияларга эга экани аниқ белгилаб қўйилади

Фото: KUN.UZ

“Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари фаолиятини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қайд этилишича, Инспекцияни ташкил этишдан мақсад – иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларнинг уй-жой коммунал соҳасида ҳамда шу соҳа билан боғлиқ тармоқларда бузилган ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларни ҳимоя қилиш, шу жумладан, иқтисодиёт соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш ҳисобланади ва қуйидагилардан иборат бўлади:

аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, кўп хонадонли уйларда жойлашган хонадонлардаги муҳандислик-коммуникация тизими ва умумий тарзда фойдаланиладиган инфратузилмаларни ўз вақтида ва сифатли таъмирлаш, шунингдек, кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш, у ерларда болалар ва спорт майдончаларини барпо этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолиятини тубдан такомиллаштириш, уй-жой коммунал хўжалигини бошқаришнинг таъсирчан вертикал тизимини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, уй-жой коммунал соҳа ташкилотлари, хусусан, таъмирлаш-тиклаш хизматларининг моддий-техник базасини яратиш;

ушбу вазифаларни амалга ошириш учун уй-жой мулкдорлари ширкатлари маблағлари, банклар кредитлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтлари кредитлари ва бошқа маблағлардан тўғри, сифатли ва оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва бу борада юқорида кўрсатилган корхона ва ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш.

Инспекция қуйидаги функцияларга эга:

кўп хонадонли уй-жой мулкдорлари ҳуқуқларига риоя этган ҳолда, қонунчиликда белгиланган шакл ва усуллардаги назоратларни амалга ошириш;

сифат стандартларига мос келмайдиган уй-жой коммунал хизматлар кўрсатишда фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш;

кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш, жумладан муҳандислик тармоқлари, кўп хонадонли уйлар ускуналаридан сифатли фойдаланишни тизимли текшириш юзасидан назорат қилиш;

турар–жой бинолари мулкдорлари ва бошқарув компаниялари, таъмирлаш ташкилотлари ва коммунал хизматларни амалга оширувчи корхоналар ўртасидаги шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиш;

ҳисоботлар, статистика маълумотлари, объектлардаги назорат текширув натижаларини ва бошқа ахборот материалларини таҳлил қилиш;

ҳудудий инспекциялар ишини яхшилаш, уй-жой фонди ва кўп хонадонли уйларда мулкдорлар умумий мулкини бошқариш, уларни сақлаш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш, таъминлаш ва таъмирлаш ишларини бажаришда аҳоли иштирокини рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

инспекция ходимларини танлаш, касбга қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини амалга ошириш;

уй-жой фонди ва кўп хонадонли уйларда бинолар мулкдорлари умумий мулкидан фойдаланиш, таъмирлаш ва сақлаш масалаларини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш, кўп хонадонли уйлар бинолари мулкдорлари ва коммунал фойдаланиш ташкилотларининг кўп хонадонли уйлардан фойдаланиш, коммунал хизматлар ва энергия манбалари сифати бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш;

кўп хонадонли уйлардаги бинолар (квартиралар) мулкдорларининг мурожаатлари юзасидан қабул қилинган чоралар натижалари бўйича ҳисоботлар мавжудлигини текшириш;

ҳудудий инспекцияларнинг кўп хонадонли уй-жой фонди ва кўп хонадонли уйлардаги бинолар мулкдорларининг умумий мулкидан фойдаланиш, уларни сақлаб туриш ва таъмирлашни назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш ва ташкил қилиш;

кўп хонадонли уйлардаги умумий мулкни техник жиҳатдан текширишни ташкил қилиш;

кўп хонадонли уйлардаги умумий мулкни мукаммал ва жорий таъмирлашнинг алоҳида турларини ўтказиш рўйхати, даврлари ва навбатини белгилаш;

қурилиши тугалланган кўп хонадонли уйларни, шунингдек, кўп хонадонли уй - жой фонди муҳандислик ускуналарининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид меъёрий – ҳуқуқий ва норматив ҳужжатлар талабларига мослаштириш бўйича реконструкция қилинган тизимларини фойдаланишга қабул қилувчи ишчи ва давлат комиссиялари фаолиятида иштирок этиш;

кўп хонадонли уй-жой фондида муҳандислик ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш.

Ҳудудий инспекциялар қуйидаги функцияларга эга:

кўп хонадонли уй-жой фонди, кўп хонадонли уйлардаги бинолар мулкдорларининг умумий мулки ва унга туташ ҳудудлардан фойдаланиш;

кўп хонадонли уй-жой фонди, кўп хонадонли уйлардаги бинолар мулкдорларининг умумий мулки ва унинг муҳандислик ускуналарининг техник ҳолатини, уларни амалдаги нормативлар, техник ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ сақлаш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажариш;

 кўп хонадонли уй-жой фонди, кўп хонадонли уйлардаги бинолар мулкдорларининг умумий мулки ва унга туташ ҳудудлардан мавсумий фойдаланишга тайёрлаш тадбирларини ўтказиш;

кўп хонадонли уй-жой фонди, кўп хонадонли уйлардаги бинолар мулкдорларининг умумий мулки ва унга туташ ҳудудларда ёқилғи – энергетика ресурслари ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш;

аҳолини коммунал хизматлар (иситиш, электр, сув, газ таъминоти ва бошқалар) билан таъминлашнинг меъёрий даражаси ва тартибига риоя этиш;

турар-жой бинолари ва кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш;

турар-жойлар ва биноларни доимий яшаш учун яроқсиз деб эътироф этиш, уларни нотурар жой тоифасига ўтказиш тартиби ва қоидаларига риоя этиш;

давлат ёки муниципал уй-жой коммунал хўжалиги объектлари мулкдорлари, хизматлар, ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчилар ўртасида шартномалар мавжудлиги ва уларнинг шартларига риоя этиш;

кўп хонадонли уйларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш танловларини ўтказиш;

аҳоли буюртмаларига биноан уй-жой коммунал хизматларини бажариш;

кўп хонадонли уйларда энергия ва сув ресурслари сарфини бошқариш, назорат қилиш ва ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлиши.

Инспекция фаолиятини ташкил этишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органларидан ва бошқа органлардан, ташкилотлардан ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан, шу жумладан фуқаролардан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;

давлат органларига ва бошқа органларга, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек фуқароларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

уй-жой мулкдорлари ва ундан фойдаланувчилар, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бирлашмалари, бошқарув компаниялари, таъмирлаш ташкилотлари ҳамда коммунал хизматларни амалга оширувчи бошқа корхоналарда текширишларни ўтказиш;

текширишларда иштирок этаётган шахсларга муайян ҳаракатлар (ҳаракатсизликлар)ни амалга ошириш масалалари юзасидан топшириқлар бериш;

уй-жой фондидан фойдаланувчилар, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бирлашмалари, бошқарув компаниялари, таъмирлаш ташкилотлари ҳамда коммунал хизматларни амалга оширувчи бошқа корхоналар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган мол-мулк борлигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар мавжуд бўлганда эса, бошқа шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга ва шу жумладан, турар жойларга ва омборларга кириш, зарур бўлган ҳолларда жойлар ҳамда омборларни қонунда белгиланган тартибда мажбуран очиш ва холислар иштирокида кўздан кечириш;

текширишлар амалга оширилаётганда асос бўлган ҳужжатдаги талабларда ноаниқлик бўлган тақдирда, ҳужжатни берган суд ёки бошқа органга уни тушунтириб беришни сўраб мурожаат этиш;

текширувда иштирок этувчи шахсларни чақириш ва ишга жалб этиш;

текшириш жараёнида аниқланган зарарлар, ортиқча тўловлар, камомад, пеня ва шу каби тўловларни ундириш чораларини кўриш;

кўп хонадонли уй-жой фондларида ва унга туташ ҳудудларда ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда қурилган деб эътироф этилган объектларни, шу объектларни ўзбошимчалик билан қурган шахслар ҳисобидан бузиш чораларини кўриш;

текшириладиган объектга белгиланган тартибда бориш;

одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган носоз техник қурилмалардан улардаги носозликлар бартараф этилмагунига қадар тақиқлаш, ишлаб чиқаришни тўхтатишга олиб келадиган ҳолатлар бундан мустасно;

уй-жойлар мулкдорлари ширкатларига ва кўчмас мулк эгаларига – кўп хонадонли уйлар, кўп хонадонли уйлар умумий мулкини сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари, технологик лойиҳалаштириш нормаларининг бузилиши ҳолатларини, фойдаланишда хавфсизликни пасайтирадиган ускуналарни тайёрлаш ва монтаж қилишдаги камчиликларини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бериш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларига - тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш бўйича кўрсатмалар бериш;

ўтказилган текшириш натижасида аниқланган қонунбузарликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар талаблари бажарилмаган ҳолларда ушбу талабларни мажбурий бажариш тўғрисида ёки жисмоний ёхуд юридик шахс фаолиятини қисман ёки тўлиқ тўхтатиш ёхуд тақиқлаш даъво аризаси тайёрлаб тақдим этиш;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича протоколлар тузиш;

текшириш жараёнида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш;

текшириш жараёнларида аниқланган тартиббузарликлар бўйича айбдор мансабдор шахслар ва ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўриш ҳақидаги тақдимномаларни мутасадди корхона (идора, ташкилотларга) киритиш;

судларда даъвогар ва жавобгар бўлиш;

қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳуқуқлар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид