Юристлар малакасини ошириш маркази директори тайинланди
Адлия вазирининг буйруғи билан Анвар Раҳматов Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимига тайинланди
Адлия вазирининг буйруғи билан Анвар Исломович Раҳматов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимига тайинланди.
А. Раҳматов 1982 йилда Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2009 йилда Бухоро давлат университети, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У меҳнат фаолиятини 2004 йилда Бухоро вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий маърифат тарғиботи бўйича етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган.
А. Раҳматов шу кунга қадар вазирликнинг Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси собиқ бошлиғи генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов Юристлар малакасини ошириш маркази директори вазифасини бажариб келаётганди.