Google бутун дунёни бепул Wi-Fi билан таъминлаш лойиҳасини тўхтатишга қарор қилди
Компания бунинг сабабини мобил интернет нархининг арзонлаб кетиши билан изоҳлаган. Google шунингдек, дастурни келгусида ривожлантириш учун пухта бизнес-модел топа олмаганини билдирган.
Google бутун дунёни бепул Wi-Fi билан таъминлашга қаратилган Station лойиҳасини давом эттиришдан воз кечди. Бу ҳақда TechCrunch ва ITWeb ёзмоқда.
Компания бунинг сабабини мобил интернет нархининг арзонлаб кетиши билан изоҳлаган. Google шунингдек, дастурни келгусида ривожлантириш учун пухта бизнес-модел топа олмаганини билдирган.
Station лойиҳаси Ҳиндистон, Мексика, Филиппин, Таиланд, Нигерия, Жанубий Африка, Бразилия ва Индонезияда ишга туширилганди.
Google Жанубий Африкада ушбу хизматни Think WiFi операторига топширишини маълум қилди. Ҳиндистонда эса компания RailTel оператори билан ишлаганди: оператор бепул интернет тақдим этган, Google техник масалалар билан шуғулланганди. Шу сабабли Station ушбу операторга ўтади.
Ҳиндистонда Station лойиҳаси 2016 йилда ишга тушганди. Темир йўл бекатларида бепул интернет тақдим этиш бошланганди. 2018 йилга келиб сервисдан ойига саккиз миллиондан ортиқ киши фойдаланаётганди.
Мавзуга оид
20:53 / 21.11.2024
Google ўзининг Gemini чатботига фойдаланувчининг шахсий маълумотларини эслаб қолиш функциясини қўшди
17:51 / 19.11.2024
Bloomberg: АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome’ни сотишни талаб қилади
22:46 / 18.11.2024
Google почтани спамлардан ҳимоя қилувчи янги функцияни ишга туширади
22:19 / 14.11.2024