Биз Максим билан Киевда учрашиб, Kun.uz ва Tribuna.uz ўқувчилари учун махсус интервью ташкил этдик.

Собиқ ҳужумчи Европа футболидаги карьераси, Ўзбекистон миллий жамоаси ва ўзбек футболининг ҳозирги ҳолати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– Футболдаги дастлабки қадамларингизни қандай ташлагансиз. Биринчи мураббийингиз, биринчи жамоа ва илк ютуқларингиз ҳақида гапириб берсангиз.

– Сизларни Украина пойтахти Киевда кўриб турганимдан хурсандман. Футболдаги дастлабки қадамларим анъанавий тарзда кўчадан бошланган. Спортчилар оиласида туғилганим учун келажакда спортчи бўлишим аниқ эди.

Биринчи синфдан «Пахтакор»нинг болалар ва ўсмирлар спорт мактабига (БЎСМ) қабул қилинганман. Биринчи мураббийим – Сергей Михайлович Ковалёв. БЎСМни тугатгач, «ЮТКО» клуби билан иккинчи лигада (Тошкент шаҳар чемпионатида – таҳр.) ўйнаганмиз ва якунда ғалаба қозонганмиз. Шундан сўнг, Россияга кетганман.

Ёш Максим Миржалол Қосимовдан мукофотни қабул қилиб олмоқда

– Сиз фаолиятингиз бошидан ҳужумчи бўлмагансиз, тўғрими?

– Ҳар доим ҳужумчи бўлганман... Аммо... болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мени марказий ҳимоячи нуқтасида ҳам ўйнатишган, чунки тезлигим юқори бўлган (кулади).

Сўнгги ҳимоячи бўлиб ҳам ўйнаганман. Аввал «тозаловчи» ҳимоячилар бўларди, шу нуқтада ҳам мендан фойдаланишган. Чунки мендан ҳеч ким қочиб кетолмасди (кулади). Қувиб етиб, хавфни бартараф қилардим – болаликда бу менга ёқарди.

Профессионал фаолиятингизнинг бошида (1996-1999 йилларда) сиз Россиянинг қуйи лигалари вакиллари «Сокол», «Торпедо» (Волжский), «Лада-Тольятти», «Газовик-Газпром» ва «Балтика» каби клубларда ўйнагансиз. Камдан-кам юз берадиган воқеа – Ўзбекистон Олий лигасида бирорта ўйин ўтказмасдан Россияга кетгансиз. Бу ҳолат қандай юз берган?

– Бундан олдинроқ ҳам Россияга борганман. 1993 йили (15 ёшида – таҳр.