11:41 / 18.02.2020
1
4458

Онлайн аукцион: 3,9 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Фото: KUN.UZ

2020 йилнинг 10-16 февралларида “ЎзРТХБ” АЖда 1,06 трлн сўмлик битимлар тузилди, бу аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 8 фоизга кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 402,8 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдоларининг ҳажми 885,9 млрд сўмдан 945,5 млрд сўмгача ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати қарийб икки маротабага ошиб 2,5 млн. АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт таркибида полиэтилен маҳсулотларнинг улуши 51 фоиз, суюлтирилган газ улуши 32 фоиз ва бошқа маҳсулотларнинг улуши 17 фоизни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 46 фоизга ўсиб 51,7 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 10,8 млрд сўмга етди, ёки тузилган битимларнинг 31 фоизини эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 63,0 млрд сўмни ташкил этиб, 6 фоизга ўсди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 15,4 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 910 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,9 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 17,9 фоиз биринчи тоифадаги авторақамларга, 49,6 фоиз иккинчи ва 32,5 фоиз учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top