Жамият | 13:00 / 18.02.2020
6100
2 дақиқада ўқилади

Сув иншооти реконструкцияси, 20 та сув қудуғи ва темир-бетон акведук: «Самарқандмахсуссувдренаж» фаолиятидан лавҳалар

Фото: Самарқандмахсуссувдренаж

Ернинг унумдорлиги — халқнинг фаровонлиги демак. Ернинг унумдорлигини оширишда ҳал қилувчи омиллардан бири суғориладиган ерларда мелиорация ва ирригация объектлари тармоғини ривожлантириш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш.

Шу сабабдан ҳам суғориш тизимининг яхшиланишига улкан эътибор қаратиб келинмоқда. Самарқанд вилоятида мелиорация ва ирригация иншоотларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш, қудуқлар қазиш каби ишларда «Самарқандмахсуссувдренаж» масъулияти чекланган жамиятининг алоҳида ҳиссаси бор.

2004 йилда ташкил топган мазкур корхона бурғулаш, қудуқлар қазиш, ичимлик сув, техник сув ва ер ости сувлари сатҳини пасайтириш, сув хўжалиги қурилиши объектларини барпо этиш соҳасида фаолият кўрсатиб келади.

Шу билан бирга қурилиш материаллари ва тайёр бетон ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

2019 йилда экин майдонларига сув чиқариш ва суғоришга ихтисослашган объектларни таъмирлаш каби ишларда «Самарқандмахсуссувдренаж» МЧЖ ҳам қатор лойиҳаларни амалга оширди..

Хусусан, «Самарқандмахсуссувдренаж» МЧЖ томонидан Пайариқ туманидаги Накурт, Қултўсин ва Ғаллакор маҳаллаларида қазилган 20 дона қудуқ 245 гектар ерни сув билан таъминлаш имконини яратиб берди. Шу тумандаги Қорасув сув омборининг сув чиқариш зовурини Пай канали билан кесишган жойида темир бетон акведук қурилиши ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги ишларида катта кўмак берадиган бўлди.

Бу каби лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши, ҳудудларда сув таъминотини яхшилаш баробарида, фермер хўжаликларининг ҳамда аҳоли томорқасининг қишлоқ хўжалиги экинларидан олинадиган ҳосилдорлиги ошишига хизмат қилади.

Шунингдек, Ургут туманидаги Равотхўжа сув тақсимлаш иншоотининг реконструкция ишлари ҳам якунига етказилиши фермер ва деҳқонлар учун катта енгиллик бўлди.

Реклама ҳуқуқи асосида