12:32 / 19.02.2020
9081

EPSILON (EDC): Углеводородлар қазиб олиш ҳажми кўпайтирилмоқда

Фото: EPSILON

Жорий йилнинг 19 феврал куни иккита қудуқда олиб борилган тўлиқ таъмирлаш ва ГРП ишларидан сўнг, улардан кунлик 150 минг куб.м газ ва 5 т нефт миқдорида углеводородлар оқими олинди.

Чигил-2 қудуғининг кунлик дебит ҳажми 150 минг куб.м газ, Эшонқудуқ-3 қудуғиники эса 5 т нефтни ташкил этди.

Қазиб олинаётган углеводородларнинг ҳаммаси мамлакат аҳолисининг эҳтиёжини қондириш мақсадида ички бозорга берилмоқда.

Epsilon Development Company (EDC) Матбуот хизмати

 
 
Top