Ўзбекистон | 23:56 / 21.02.2020
4290
1 дақиқада ўқилади

Литва делегацияси Ўзбекистонга ташриф билан келади

24-28 февраль кунлари Литва Республикасининг Сейм (парламент) вице-спикери Ирена Шяулене бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга келади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинди

Литва делегацияси таркибига Литва Сеймининг Ўзбекистон Олий Мажлиси билан Парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раиси Валериус Симулик, Литва таълим, фан ва спорт вазири ўринбосарлари Вальдемарас Разумас ва Корнелия Тисниесите, парламент аъзолари, илмий ва жамоатчилик доиралари вакиллари киради.    

Литва делегациясининг ташрифи давомида меҳмонлар билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти билан ҳамда Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти ҳокимликларида учрашувлар ўтказилади. 

Шунингдек, хорижий давлат делегацияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида EDUFAIR Education and Career Exhibition 2020 халқаро намунали кўргазмада иштирок этади.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид