Спорт | 23:31 / 23.02.2020
11960
1 дақиқада ўқилади

Дзюдо. Дюссельдорфда иккита олтин медал қўлга киритилди

21-23 феврал кунлари Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" турнири ўтказилди. 

Унда иштирок этган ўзбекистонлик полвонлар сўнгги кунги баҳсларда иккита олтин медални қўлга киритди.

Мусобақада -90 кг вазн тоифасида қатнашган Давлат Бобонов финалда украиналик Куеджау Набалига қарши татамига чиқди ва рақибини иппон баҳоси билан мағлуб этди. Дюссельдорф турнирининг олтин медали соҳибига айланди. 

Фото: Ўзбекистон дзюдо федерацияси

Бунгача Бобонов Тожикистон, Қозоғистон, икки нафар Грузия ва Куба вакилларини мағлубиятга учратганди.

Иккинчи олтин медални -100 кг вазнда қатнашган Муҳаммадкарим Хуррамов қўлга киритди. Хуррамов ҳал қилувчи беллашувда озарбойжонлик Элмар Гасимовни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Турнир якунига кўра ўзбекистонлик дзюдочилар умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллаган. 

Мавзуга оид