Humo Kids – кичик ёшдагилар учун катта ҳамён
Ўзбекистон Республикаси биринчи марта халқаро пул ҳафталиги – Global Money Week'нинг тўлақонли иштирокчисига айланди. Пул ҳафталигининг ташриф қоғозларидан бири бу Капиталбанкнинг Humo Kids болалар пластик карталари тўпламидир. Бошқа карталардан фарқли ўлароқ, Humo Kids 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган болага берилиши мумкин ва бу карталар бепул берилади.
«Биз бугунги болалар технологияларни қанчалик яхши кўришларини биламиз ва буни ёш авлодни пулдан оқилона фойдаланишга ўргатиш учун ишлатамиз. Humo Kids карталари Apelsin мобил иловаси билан боғланган. Бола ўз маблағларини смартфон экранидан бошқариши мумкин», - дейди «Капиталбанк»нинг чакана бизнес департаменти директори Мирзаева Наима.
Humo Kids карталари болани жиддий хатолардан ёки фирибгарликдан ҳимоя қилиш учун битта операция учун 50 минг сўм миқдорида тўлов лимити билан ишлайди. Humo Kids ва Капиталбанк карталари ўртасида пул ўтказмаларига фоизлар олинмайди, шунинг учун ота-оналар ўз фарзандларининг балансини пул йўқотмасдан тўлдиришлари мумкин.
23-29 март кунлари Тошкентда пул ҳафталиги бўлиб ўтади. Унда республиканинг барча ҳудудларидан 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган ўқувчилар қатнашиши мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 19.11.2024
Капиталбанк билан бизнес: тадбиркор аёлларнинг муваффақиятлари тарихи
17:00 / 05.11.2024
Капиталбанк билан бизнес: Ўзбекистон тадбиркорларининг муваффақиятлари тарихи
17:00 / 24.10.2024
Капиталбанк Raiffeisenbank International AG мукофотига сазовор бўлди
17:00 / 23.10.2024