«Манчестер Сити» бош мураббийининг ностандарт қарорлари сафарда «Реал» устидан ғалабани таъминлади (2:1).

«Реал» — «Манчестер Сити» — 1:2 (0:0)
Голлар: Иско, 60 (1:0). Габриэл Жезус, 78 (1:1). Де Брюйне, 83 — пенальти (1:2).
«Реал»: Куртуа, Карвахаль, Серхио Рамос, Варан, Ф.Менди, Каземиру, Вальверде, Модрич (Васкес, 84), Иско (Йович, 84), Бензема, Винисиус Жуниор (Бэйл, 75).
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер, Отаменди, Ляпорт (Фернандиньо, 33), Бенж.Менди, Эрнандес, Гундўған, Де Брюйне, Маҳрез, Габриэл Жезус, Бернарду Силва (Стерлинг, 73).
Огоҳлантиришлар: Ф.Менди, 29. Вальверде, 48. Модрич, 54.
Четлатиш: Серхио Рамос, 86.
Ҳакам: Орсато (Италия).
26 февраль. Мадрид. «Сантьяго Бернабеу» стадиони.

Бир йил муқаддам биз Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи тарихидаги энг муросасиз ва эҳтиросли тўқнашувларга гувоҳ бўлгандик. Бу мавсум эса «футбол шахмати» атамаси тез-тез ёдга олинмоқда. Масалан, ўтган ҳафтада «Атлетико» «Юрген Клоппни қандай енгиш мумкин?» мавзусида мастер-класс ўтди. Гарчи «Ливерпуль»нинг мағлубиятига қисқа таътил сабаб сифатида келтирилган бўлсада — Диего Симеоненинг тактик футболи бенуқсон кўринди.  «Наполи» ҳам тактик жиҳатдан «Барселона» ва Мессини деярли иложсиз аҳволда қолдирди.

Чоршанба оқшомида Зинедин Зидан ва Хосеп Гвардиола илк мураббийлик дуэлини ўтказишди. Француз шу кунларда ўз ҳамкасбига хушомадлар ёмғири ёғдирди ва Пепни жаҳоннинг энг яхши мураббийи деб атади. Албатта Зизунинг ўзининг фанатлари ва Клопп таланти мухлислари бу сўзларга қўшилмайди. Умуман, бу дид иши — фигурали учиш ва бадиий гимнастикадаги каби, бу ўринда ҳакам фикрини ўзгартирганидан кейин ҳам баҳо субъективлигича қолади.

Спортда ҳамиша натижа объектив ўлчов бўлиб қолади.

«Манчестер Сити» еврокубоклардан икки мавсумга четлатилар экан, клуб учун бу мавсумда ягона овунч Чемпионлар лигаси ғолиблиги бўлиб қолар экан, Гвардиола прагматикка айланиши табиий. У ҳеч ким кутилмаган бошланғич таркибни танлади. 4-4-2 схемаси ва Габриэл Жезус қанотда, Де Брюйне ва Бернарду Силва сиймосида иккита «ёлғон тўққизлик» — буни кимдир кутганмиди?