Жамият | 09:00 / 28.02.2020
59061
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонликлар томонидан асос солинган АҚШ логистик компанияси Тошкентдаги бўлимига ишга таклиф этади

Фото: Phoenix Cargo

Америка Қўшма Штатлари иқтисодиётида йирик юк машиналари орқали амалга ошириладиган юк ташиш соҳаси жуда катта аҳамиятга эга. Статистик маълумотларга кўра, мамлакат ичида темирйўл, ҳаво ва сув орқали ташиладиган юклар қўшиб ҳисобланганида ҳам юк машиналари (truck) орқали амалга ошириладиган юк ташувлари ҳажмининг ярмича ҳам келмайди. Қўшма Штатлар бўйлаб ташиладиган юкларнинг 70 фоизи катта юк машиналари орқали амалга оширилиши ушбу соҳанинг аҳамияти қай даражада эканини кўрсатиб турибди.

Америкада доимий яшаб келаётган ўзбекистонликлар сўнгги ўн йилликда ушбу соҳада жуда фаоллик кўрсатди. Ўзбекистонлик иммигрантлар томонидан кўплаб компанияларга асос солинди ва кўплаб ватандош ҳайдовчилар бу соҳада фаолият юрита бошлади.

Бугунги кунга келиб, ўзбекистонликлар асос солган бир неча ўнлаб логистика ва юк ташиш билан шуғулланувчи компаниялар фаолият олиб бормоқда. Улардан бир нечтаси Тошкентда ҳам ўз филиалларини ташкил қилган. Шулар орасида жадал суръатда ривожланиб келаётганларидан бири – «Phoenix Cargo» ўзининг Тошкентдаги бўлимида иш ўргатиш ва муносиб деб топилган кадрларга иш таклиф қилишни йўлга қўймоқда.

Таъкидлаш керакки, «Phoenix Cargo» 2017 йил АҚШнинг Оҳайо штатида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 80 дан ортиқ юк машина ҳайдовчилари билан ҳамкорлик қилмоқда. Компания 2019 йилда 12.365 та катта ҳажмдаги буюртмаларни муваффақиятли равишда манзилига етказиб берди. Шунингдек, компания бугунги кунда Американинг энг катта логистик компаниялари билан ҳамкорлик қилади. Ҳамкорлар орасида Amazon, UPS, USPS, FedEx, DHL, Home Depot, JBHunt, Walmart, Costco, Hub Group, XPO Logistics ва бошқа кўплаб йирик компаниялар мавжуд.

АҚШ ҳамда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган офисларда профессионал ҳамда дўстона муҳит яратилган бўлиб, жамоа аъзолари ҳайдовчи ва мижозлар эҳтиёжларини юқори даражада қондириб келмоқда.

Инглиз тилида эркин оғзаки ва ёзма мулоқот қила оладиган, ушбу соҳага қизиққан инсонларни «Phoenix Cargo» компаниясининг Тошкентдаги офисига таклиф этамиз. У ерда компания мутахассислари соҳа бўйича тайёрлов ишлари олиб боришади ва муносиб деб топилганларга Тошкентдаги бўлимда диспетчер бўлиб ишлаш имкони таклиф этилади. Шуни қўшимча қилиш керакки, номзодларнинг жинси, ёши ёки миллатига қаралмайди. Ягона талаб – жуда яхши даражада ўзлаштирилган инглиз тили.

Мурожаат учун телефон: +998 90 1210049

E-mail: [email protected]

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид