Спорт | 20:47 / 29.02.2020
5292
1 дақиқада ўқилади

Apex Insurance ПФЛнинг ҳамкорига айланди

Фото: Apex Insurance

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси янги мавсум олдидан Apex Insurance суғурта компанияси билан ҳамкорлик бўйича шартнома имзолади.

Суғурта бўйича мамлакатнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланган Apex Insurance янги мавсумда ПФЛ билан барча мусобақалар доирасида ҳамкорлик қилади.

2020 йилги мавсумда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган Суперлига, U-21, Про-лига, Биринчи лига, аёллар Олий лигаси, футзал Олий лигаси мусобақаларида иштирок этувчи барча спортчи (футболчи)лар ҳамда ушбу мусобақаларни бошқарувчи ҳакам ва назоратчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш айнан Apex Insurance томонидан амалга оширилади.

Ҳамкорлик доирасида ушбу мусобақаларда қатнашадиган футболчиларнинг суғуртаси билан боғлиқ ҳаражатлар ЎзПФЛ томонидан қопланади.