Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия бош вазири фарзанди туғилгач «декрет»га кетмоқчи
Фото: Flickr
Британия бош вазири Борис Жонсон навбатдаги фарзанди дунёга келгач, бола парвариши бўйича таътилга кетмоқчи.
29 февралда 55 ёшли Жонсон ва унинг 31 ёшли дугонаси Керри Саймондс унашишганлари ва ёз бошида фарзандли бўлишларини маълум қилишганди.
Жонсон журналистларнинг бошқа “ёш” оталарга ўрнак кўрсатиб, “декрет таътили”га кетиш-кетмаслиги ҳақидаги саволларига “Ҳа, кетсам керак”, деб жавоб қилди.
Британия қонунчилигига кўра, оталар бола парвариши бўйича иш ҳақи сақланадиган 2 ҳафталик таътил олишга ҳақлари бор. Бу таътилни бола туғилгандан кейин олиш мумкин ва у чақалоқ 56 кунлик бўлгунгача якунланиши лозим. Оналарга эса иш ҳақи сақланадиган 52 ҳафталик декрет таътили кўзда тутилган.
Бош вазир девонхонаси Жонсоннинг декретга кетиши вақтида унинг вазифаларини ким бажаришини маълум қилмаган. Таъкидланишича, бош вазир лавозимини ташқи ишлар вазири Доминик Рааб вақтинча эгаллаб туриши мумкин.
Керри Саймондс биринчи марта оналик бахтини ҳис қилади, Жонсон эса “анча йиллик стажга” эга ота ҳисобланади. Унинг ҳуқуқшунос Марина Уилер билан турмушидан 4 нафар катта ёшли фарзанди, санъатшунос Хелен Макинтайрдан қизи ҳамда яна бир никоҳсиз фарзанди бор. Таъкидлаш жоиз, Британия бош вазири фарзандларининг аниқ сони ҳақидаги саволларга жавоб беришдан қочиб юради.
Мавзуга оид
22:31 / 03.03.2025
Борис Жонсон Трамп нега Украинага босим қилаётганини тушунтирди
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
23:14 / 30.09.2024
Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади
11:36 / 12.01.2024