Ўзбекистон | 09:29 / 06.03.2020
8221
1 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Талимаржон-9 янги ишлатиш қудуғидан саноат миқёсидаги газ оқими олинди

Фото: EPSILON

Қатламнинг маҳсулдор қисмидаги олиб борилган горизонтал бурғулаш ҳамда ГРП ишлари натижаларига кўра, 5 март куни қудуқнинг кунлик дебити 250 минг куб.м газни ташкил этди.

Қудуқ горизонтал қисмида, 270 м узунликда олиб борилган бурғулаш ишлари 4045 м чуқурликда амалга оширилди.

Қазиб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳаммаси аҳолининг газга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун ички бозорга юборилмоқда.

Epsilon Development Company (EDC) Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид