Жамият | 14:55 / 08.03.2020
22406
6 дақиқада ўқилади
Реклама

UzAuto Motors Service & Trade-In Маркази аёллар учун байрам совғасини улашди

Фото: UzAuto Motors

UzAuto Motors Service & Trade-In Маркази кириб келган баҳор айёми муносабати билан жорий йилнинг илк ҳафтасида автомобиль бошқарадиган мунис аёлларимиз учун байрамона акция ташкил қилди.  

Мазкур акция доирасида автомобилларининг техник ҳолатини малакали мутахассислар ёрдамида текширишни истаган барча аёлларга мана шундай имконият тақдим этилди.

UzAuto Motors Service & Trade-In Маркази бир ҳафта давомида энг сўнгги компьютер дастурлари ёрдамида диагностика стендларида автомобилнинг барча техник параметрларини, жиҳозлар, тизимлар ва қисмларнинг ҳолатини текшириб, аёлларга кейинги фойдаланиш бўйича маслаҳат бердилар. Шунингдек, бутун ҳафта давомида аёлларга автомобилни бепул ювиш, ғилдиракларни мувозанатлаш (балансировка) ва ғилдиракларни мослаштириш (развал схождение) каби бепул хизматлардан фойдаланиш имконияти тақдим этилди.

Ушбу акциядан фойдаланган аёлларнинг фикрлари билан қизиқдик.

Вера Тишина (дастурчи):

– Марказга акциядан фойдаланиш мақсадида ташриф буюриб, бу ердаги муҳитдан ҳайратга тушдим — сервис Марказида мана шундай муҳит бўлиши мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмагандим. Малакали мутахассислар автомобилингни кўрикдан ўтказгунга қадар, сен бемалол дам олиш, мусиқа эшитиб, тамадди қилиб олиш учун ҳам барча имкониятлар яратилгани мени лол қолдирди. Энг асосийси автомобилимни ҳақиқий малакали мутахассислар кўрикдан ўтказганидан мамнун бўлдим. Жудаям эътиборли ходимлар, дўстона муносабат — мен энди автомобилимни фақат ушбу Марказда кўрикдан ўтказишимга ишончим комил ва албатта яқинларимга ҳам буни тавсия қиламан.

Азиза Рашидова (ўқитувчи):

Тўғриси, акцияни эшитиб роса хурсанд бўлдим. Шунинг учун дарров иштирок этдим. Мана омадим келган экан акциядан фойдаландим. Бу ердаги хизматлар, мижозни кутиб олиш жараёни менга жуда ёқди. Автомобилим 4 босқичда сифатли ва тезкор техник кўрикдан ўтказилди ҳамда кўрик натижалари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Бу ерда айниқса, биз аёлларга бўлган эътибор ва хушмуомалаликдан мамнунман. Аёлларимизга мана шундай имтиёзлар кўпаяверсин. 

Шоҳира Раупбоева, “Ўзбекистон тарихи” телеканали директор ўринбосари:

 Акция ҳақида мен кеча эшитдим ва бугун барчасини ўз қўзим билан кўришга қарор қилдим. Сабаби журналист сифатида менга бу жуда қизиқ, қолаверса, аёл сифатида ҳам совға олиш ёқимли. Trade-In маркази ҳақиқатдан ҳам жуда шинам ва чиройли кўринишга эга экан. Мен хизмат вазифасида кўп чет элларда бўлганман, асосан Mersedes-Benz компаниясида, ва бу ердаги муҳит менга айнан ўша компаниянинг кўринишини эслатиб юбормоқда. Бу акция ҳақида иложи борича барча аёл танишларимга етказишга ҳаракат қиламан, деярли ҳозир ҳам шу ерга кириб келишим билан Facebook ижтимоий тармоғида видео-суратга олиб, ўз саҳифамга жойлаштиришга улгурдим. Бугунги кўрсатилган ҳурмат ва эътибор учун ҳаммадан миннатдорман.

Доимий анъанага кўра, баҳорнинг илк ҳафтаси мунис аёлларимизга бағишланди. Умид қиламизки, акция мобайнида Trade-In маркази томонидан кўрсатилган бепул хизматлар: компьютер диагностикаси, ғилдиракларни мослаштириш (развал), ғилдиракларни мувозанатлаш (балансировка) ва автомойка аёлларимизга оз бўлса-да фойдали бўлди ва яхши кайфият улаша олди.

Ўтган йилнинг октябрь ойи охирида “UzAuto Motors” АЖ автомобил бозорида жаҳон амалиётидаги сўнгги тенденциялар асосида мижозларга сифатли хизмат кўрсатувчи Республикада биринчи TRADE-IN савдо-сервис марказини ишга туширди. Бу мамлакатимизда автомобиль сотиш учун бутунлай янги тизим ҳисобланади. Марказ минилган автомобиль соҳибларига машиналарини автосалонда мутлақо янгисига пул қўшиб тўлаш асосида алмаштириш имконини берса, минилган автомобиль олмоқчи бўлганларга фойдаланилган машинанинг юридик “тоза”лиги ва “касаллик тарихи” ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш имкониятини яратади.

Янги ва минилган автомобиллар учун мўлжалланган кенг савдо майдонларидан ташқари, UzAuto Motors Service & Trade-In Center сервис ва савдо марказида ўзининг таъмирлаш ва бўяш ангарлари ҳам бўлиб, улар энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Дилерга Trade-In тизими орқали топширилган минилган автомобиллар шу ернинг ўзида диагностикадан ўтади ва зарур бўлса, таъмирланади, деталлари алмаштирилади ва бўялади. Автомобилларни тезкор ва сифатли таъмирлаш учун марказда энг замонавий жиҳозлар ва ишлаб чиқарувчидан эҳтиёт қисмларнинг катта омбори мавжуд. Шунингдек, марказ ҳудудида газ баллони жиҳозига хизмат кўрсатиш шахобчаси, замонавий ва кенг автоювиш нуқтаси ишлаб турибди.

Мижозларга қулай бўлиши учун, марказ ҳудудида автомобиль эҳтиёт қисмлари, кимё ва аксессуарлар дўкони очиқ, иккинчи қаватда ойнаванд шинамгина қаҳвахона бор бўлиб, ундан таъмирлаш ангаридаги барча ишларни кузатиш мумкин. Энг жажжи меҳмонлар учун марказ ҳовлисида ва қаҳвахона ҳудудида болалар майдончаси ва ўйин хонаси мавжуд.

UzAuto Motors Service & Trade-In Center сервис ва савдо маркази автоҳаваскорлар учун кенг турдаги хизмат кўрсатувчи биринчи ва ягона автомобиль марказидир. Марказимизга ташриф буюринг!

Маълумот учун ҳозирда юртимиз ҳудуди бўйлаб TRADE-IN дастури бўйича 38 та дилерлик маркази фаолият олиб бормоқда.

TRADE-IN Маркази манзили: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Элбек кўчаси 61 уйда
Мўлжал: «Дўстлик-2» метро бекати.

Марказ ҳақида батафсил маълумот олиш учун телефон: +998781207077

Байрамингиз муборак бўлсин азиз ва бетакрор аёллар! Акциямиз якунланган бўлса ҳам, UzAuto Motors билан баҳор ҳали давом этади!

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид