Жаҳон | 10:04 / 09.03.2020
10168
1 дақиқада ўқилади

Португалия президенти 2 ҳафтани карантинда ўтказади

Португалия президенти Марселу Ребелу ди Соуза коронавирус тарқалиши сабабли ўзининг барча амалий тадбирларини бекор қилиб, ўз қароргоҳида 14 карантинда бўлади.

Фото: Globallookpress

Бу ҳақда президент девонхонаси хабарида маълум қилинган.

71 ёшли президент вирусга чалинмаган, бироқ президент саройига ўтган ҳафта ташриф буюрган ўқувчилар таълим оладиган мактабда коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланган. Аммо вирусга чалинган ўқувчи ва унинг синфдошлари саройга боришмаган.

“Президентда касаллик аломатлари бўлмаса-да, у яқин икки ҳафта учун барча тадбирларни бекор қилишга қарор қилди”, дейилган хабарда.

Таъкидланишича, бу президентнинг хорижий сафарларига ҳам тааллуқли бўлади. Ди Соуза ўз қароргоҳида шифокорлар кузатуви остида бўлади.

Португалияда коронавирусга чалиниш бўйича илк ҳолат 2 март куни қайд қилинган. 8 март куни касалланиш ҳолатлари 25 тагача кўпайган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид