Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим ваколатлар Вазирлар Маҳкамасидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига берилмоқда
2020 йил 11 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.
Депутатлар президентнинг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, вазифалари, шунингдек, асосий қоидаларига эътибор қаратишди.
Таъкидлаб ўтилганидек, мазкур ҳужжатнинг мақсади “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг тегишли бандларига ўзгартиш киритишга қаратилган.
Унга кўра, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси низоми ҳамда Ахборот-кутубхона ва Ахборот-ресурс марказларининг намунавий низомларини тасдиқлаш ваколати Вазирлар Маҳкамасидан Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига берилмоқда.
Муҳокамаларда қонун лойиҳасига киритилаётган ушбу ўзгартишга изоҳ берилди.
Таъкидлаб ўтилганидек, президентнинг 2019 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарорига мувофиқ, агентлик ахборот-кутубхона фаолияти бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланган.
Шу муносабат билан, парламент аъзолари қонун лойиҳасига ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида махсус ваколатли орган ваколатларини кенгайтиришга тегишли ўзгартишларни киритиш зарурати келиб чиққанини қайд этишди.
Мажлисда қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.
Мавзуга оид
09:42 / 04.02.2026
Парламентда маҳаллий кенгашлар ваколатларини кучайтириш таклифи кўриб чиқилди
21:07 / 13.01.2026
Болага ота исмини фамилия сифатида беришга рухсат этилиши мумкин
09:00 / 28.12.2025
2026 йилги режалар, янги газ кони ва бюджетнинг ёпиқ муҳокамаси — ҳафта дайжести
13:29 / 25.12.2025