Ўзбекистон | 12:15 / 11.03.2020
7933
10 дақиқада ўқилади

Солиқ мониторингини амалга ошириш тартиби тасдиқланади

Солиқ мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади

Фото: Shutterstock

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Солиқ мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Низомга кўра, солиқ мониторинги солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг солиқ, бухгалтерия, молиявий ва статистика ҳисоботини ҳисоб, банк ва бошқа ҳужжатлари билан реал вақт режимида узлуксиз кузатиб бориш, солиштириш ва таҳлил қилиш йўли билан солиқ мониторинги ўтказилаётган юридик шахс томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилаётганлиги, солиқ ва йиғимларнинг ҳисоблашнинг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигини текшириш мақсадида амалга оширилади.

Солиқ мониторинги ихтиёрий равишда, олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра сўмни ташкил этган юридик шахсларга нисбатан ўтказилади.

Солиқ (ҳисобот) даври учун солиқ мониторинги ўтказилаётган бўлса, бундай давр учун камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити ўтказилмайди.

Қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг асослантирилган фикрини бажармаслик. Бундай ҳолатларда, ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва солиқларнинг ўз вақтида тўланиши солиқ органининг асослантирилган фикрига мувофиқлигини ўрганиш учун сайёр солиқ текшируви ўтказилишига асос бўлади;

солиқ мониторингини муддатидан олдин тугатиш;

солиқ тўловчи томонидан солиқ мониторинги ўтказилган даврга аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини (ҳисоб-китобини), олдин тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги солиқ суммасига нисбатан камайтирилган ҳолда тақдим этиш.

Солиқ органининг ваколатли мансабдор шахслари ва солиқ тўловчи (солиқ агенти) солиқ мониторинги иштирокчилари ҳисобланади.

Солиқ мониторинги ўтказиладиган давр бу юридик шахс солиқ органига солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этган йилдан кейинги календарь йил ҳисобланади.

Солиқ мониторингини ўтказиш солиқ мониторинги ўтказиладиган йилнинг 1 январидан бошланади ва солиқ мониторинги ўтказилган даврдан кейинги йилнинг 1 июлида тугалланади.

Солиқ мониторингини ўтказишга тайёргарлик босқичида солиқ органи тушунтириш ишларини олиб боради, унинг доирасида солиқ тўловчига қонун билан тасдиқланган талаблар ва солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тушунтирилади.

Солиқ тўловчи ўз хоҳишига кўра солиқ назоратининг ушбу шаклига ўтиш учун йўл харитасини ишлаб чиқади ва солиқ органига тақдим этади.

Йўл харитаси, солиқ органи билан биргаликда, ахборот муносабатларини тартибга солиш лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқлашни назарда тутади.

Ҳар бир солиқ тўловчи фаолиятининг ихтисослиги ва ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, солиқ органлари биринчи навбатда юридик шахснинг ахборот тизимлари билан танишадилар, сўнгра солиқ мониторингини ўтказиш режаси ва методологиясини ишлаб чиқадилар.

Солиқ мониторингини ўтказиш учун ариза юридик шахс томонидан рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органига, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, солиқ ҳисоботи ўтказиладиган даврдан олдинги йилнинг 1 июлидан кечиктирмай тақдим этилади.

Солиқ мониторингини ўтказиш учун ариза билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:

солиқ мониторингини амалга ошириш учун жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни бевосита ва (ёки) билвосита тақдим этган юридик шахсларнинг улуши 25 фоиздан ошиқ;

мувофиқ шаклда ахборот муносабатларини тартибга солиш;

солиқ мақсадлари учун жорий ҳисоб сиёсати.

Солиқ мониторинги тўғрисидаги аризани тақдим этган юридик шахс солиқ органи уни ўтказишга қарор қилган ёки уни ўтказишни рад этгунга қадар ёзма ариза асосида ўз аризасини чақириб олиши мумкин.

Агар ариза қайтариб олинадиган бўлса, солиқ мониторингини ўтказиш учун ариза берилмаган деб ҳисобланади.

Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги аризада ва ҳужжатларда (ахборотларда) юридик шахс томонидан кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлигини баҳолаш Солиқ кодексининг 171-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, солиқ органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ички буйруғи билан тасдиқланган шаклларни тўлдириш орқали амалга оширилади.

Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги аризани Солиқ кодекси 171-моддаси учинчи қисмига мувофиқ юридик шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларни (ахборотни) кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) ариза берилган йилнинг 1 ноябрига қадар қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарор;

солиқ мониторингини ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарор.

Солиқ мониторинги ўтказиш тўғрисидаги қарор қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

номи ва солиқ тўловчи идентификация рақами;

солиқ мониторингини ўтказиш даври;

солиқ мониторингини ўтказадиган солиқ хизмати органининг номи.

Солиқ мониторингини рад этиш тўғрисидаги қарор асослантирилган бўлиши керак.

Солиқ мониторингини ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

Солиқ кодексининг 171-моддаси учинчи қисмига мувофиқ тақдим этилмаган ёки тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар (ахборотлар) тақдим этилганлиги;

Солиқ кодексининг 169-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган шартларга риоя қилмаслик;

ахборот билан ўзаро боғлиқлик қоидалари белгиланган шакл ва талабларга мос келмаслиги.

Солиқ мониторингини ўтказишда солиқ органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ташкилотнинг солиқ базасини аниқлаш, солиқ ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш (ушлаб қолиш ва ўтказиш) билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар (маълумотлар) ахборот тизимларига кириш ҳуқуқини олиш;

юридик шахсдан зарур ҳужжатлар (маълумотлар), солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисобланганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (топширилганлиги) билан боғлиқ ҳужжатларни талаб қилиш;

зарур ҳолларда солиқ ва йиғимларни ҳисобланганлиги ва тўланганлиги (ушлаб қолинганлиги ва ўтказилганлиги) билан боғлиқ ҳужжатларнинг асл нусхаларини талаб қилиш;

солиқ тўловчилар томонидан бухгалтерия ёзувлари йўқолган ёки йўқ қилинган тақдирда улардаги мавжуд маълумотлар, шунингдек бошқа шу каби солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида солиқларнинг миқдорини мустақил равишда аниқлаш;

Солиқ кодексининг 150 ва 151-моддаларида белгиланган тартибда эксперт ва мутахассисларни жалб қилиш;

юридик шахс томонидан солиқ ва йиғимлар нотўғри ҳисобланганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ бўлмаган ёки ўз вақтида тўланмаганлиги (ўтказиб юборилганлиги) тўғрисида далил аниқланган тақдирда солиқ органининг асослантирилган хулосасини тузиш;

зарур бўлган ҳолатда, ҳужжатларни давлат тилига таржима қилишни талаб қилиш.

Солиқ мониторингини ўтказадиган солиқ органлари солиқ назорати доирасида солиқ қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

Солиқ мониторингини ўтказишда солиқ органлари қуйидаги мажбуриятларга эга:

солиқ қонунчилигига риоя қилиш;

солиқ мониторингини ўтказишда солиқ тўловчиларга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида хабардор қилиш;

солиқ мониторингини ҳар қандай босқичида солиқ органларининг хатти-ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) устидан солиқ органининг бошлиғига, ўз хавфсизлиги бўлимига бўлимининг манзилини, иш телефонлари, шу жумладан ишонч телефонлари орқали шикоят қилиш ҳуқуқини солиқ тўловчига тушунтириш;

солиқ тўловчининг шубҳаси бўлса ёки солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаш (ушлаб туриш), тўлаш (топшириш) тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши тўғрисида шубҳа туғилса, солиқ тўловчининг сўровига биноан солиқ органининг асослантирилган фикрини тақдим этиш;

ўз ваколатлари доирасида валюта ва экспорт-импорт операцияларининг белгиланган тартибига риоя этилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида солиқ органларига юклатилган бошқа масалаларни назорат қилиш;

солиқ сирига риоя қилиш ва унинг сақланишини таъминлаш;

юридик шахсдан солиқ ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш (ушлаб қолиш ва ўтказиш) билан боғлиқ ҳужжатлар аслини талаб қилганда, уларнинг сақланишини таъминлаш.

Солиқ мониторингини ўтказаётган солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари солиқ назорати доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олишлари мумкин.

Солиқ мониторингини ўтказишда иштирок этаётган солиқ тўловчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

солиқ мониторингини ўтказишга тайёргарлик зарур тушунтиришлар учун солиқ органига мурожаат қилиш;

солиқ мониторингини ўтказиш даврида ахборотга доир ҳамкорлик регламентининг тартибини мустақил равишда танлаш;

солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлигига (ушлаб қолинганлигига), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигига (ўтказилганлигига) нисбатан шубҳалар мавжуд бўлганда ёки ушбу масалалар юзасидан ноаниқликлар бўлган тақдирда солиқ органига асослантирилган фикрни тақдим этиш тўғрисида сўров юбориш;

солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг ҳамда улар мансабдор шахсларининг Солиқ кодексига ва (ёки) солиқ тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган талабларини бажармаслик;

солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг норматив тусга эга бўлмаган ҳужжатлари ҳамда қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;

солиқ сирига риоя этиш ва уни сақлаш.

Солиқ тўловчилар Солиқ кодексда ва солиқ тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган ўзга ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Солиқ мониторингини ўтказилишида солиқ тўловчи (солиқ агенти) қуйидагиларга мажбур:

солиқ мониторингини амалга оширадиган мансабдор шахсларга солиқ базасини аниқлаш, солиқларни ва тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш (ушлаб туриш ва ўтказиш) билан боғлиқ ҳужжатлар (маълумотлар) мавжуд бўлган ахборот тизимларига киришини таъминлаш;

солиқ органларига ҳужжатлар (ахборотлар), солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисобланганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (топширилганлиги) билан боғлиқ тушунтиришларни тақдим этиш;

солиқ органларининг қонуний талабларини бажариш, уларнинг мансабдор шахсларининг солиқ мониторинги доирасидаги қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслик;

солиқ органининг асослантирилган фикрини бажариш;

солиқ ҳисоботини ва солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлаш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид