Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Дори воситаларининг халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Даволаш-профилактика муассасаларида сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори препаратлари ва тиббий буюмлар, шунингдек Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тақиқланади.

Мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар даволаш-профилактика дори воситаларини халқаро патентланмаган номланиши бўйича расмийлаштириши, дори воситалар ва тиббий буюмларни қабул қилиш, сақлаш ва беморларнинг дори препаратларини қабул қилиш ва қўллаш бўйича назорат Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари ва тиббий буюмларни муомаласини тартибга солиш бошқармаси ва унинг вилоятлардаги бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар даволаш-профилактика муассасаларида белгиланган тартибда беморга рецепт билан бериладиган дори воситаларини рецептсиз расмийлаштириш тақиқланади.

Беморга тайинланган дори препаратлари (дори препаратларининг халқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳисоб ҳужжатлари (касаллик тарихи, амбулатория картасида) қайд қилинади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланади.

Дори препаратлари, шу жумладан, дорихоналарда экстемпорал усулда тайёрланадиган дори препаратлари ва тиббий буюмларини даволовчи шифокор томонидан ўз имзоси билан тасдиқланган қоғоз кўринишидаги рецепт бланкида ва/ёки даволовчи шифокорнинг ўз электрон имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклидаги рецепт кўринишида бемор номига расмийлаштирилади.

Даволаш-профилактика муассасаларида беморларга дори препаратларини тайинлаш ташхис ва даволаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курс дозаларини аниқлаш орқали касалликнинг тури, оғирлиги ва хусусиятига ҳамда беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда даволовчи шифокор томонидан амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда беморга тайинланган дори воситаларининг асослилиги даволаш-профилактика муассасасининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан келишилиши лозим:

беморга бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ дори воситалари (дори воситасининг туридан қатъи назар) тайинланганда;