Уйдан чиқмасдан банк хизматлари
16 мартдан Ўзбекистонда карантин эълон қилинди. Гарчи энг муҳим тузилмалар, шу жумладан банклар, аввалгидек ишлашда давом этади, одамлар жамоат жойларига боришга эҳтиёт бўлишмоқда. «Капиталбанк» аксарият банк масалаларини масофадан ҳал этиш учун шароит яратди.
16 мартдан бошлаб «Капиталбанк»нинг контакт марказлари кучайтирилган режимда ишламоқда: (71) 200-15-15 ва (71) 200-45-45. Ходимлар кеча-ю кундуз ёрдам беришга ва саволларга жавоб беришга тайёр. Банкнинг кўпгина хизматларидан уйдан чиқмасдан Apelsin иловаси орқали фойдаланиш мумкин: сиз пулни сўм ва валюта карталари ўртасида ўтказишингиз, «Капиталбанк»нинг VISA карталарида валюта сотишингиз ва сотиб олишингиз мумкин ҳамда шу каби бошқа хизматлар мавжуд.
Apelsin орқали сиз товарлар ва хизматлар учун ҳақ тўлашингиз ва онлайн чатда мутахассислар билан боғланишингиз мумкин. Агар пластик карта йўқолган бўлса, у илова орқали блокланиши мумкин. Сиз шунингдек, картани қулфдан чиқаришингиз ҳам мумкин, аммо ҳозирга қадар бу фақат «Капиталбанк» карталари учун мумкин. Яқин кунларда «Капиталбанк» пластик карталарни интернет орқали буюртма қилиш имконияти ва реквизитлар орқали тўлов хизматини ишга туширади.
Катта ёшдагилар учун мобил илова орқали маблағни бошқариш қийинроқ бўлиши мумкин. Алоқа маркази ходимлари Apelsin иловасини ўрнатиш бўйича тўлиқ брифинг ўтказишга ва ундан фойдаланиш бўйича саволларга жавоб беришга тайёр.
Ягона ахборот хизмати: (71) 200-15-15, (71) 200-45-45
Иловани кўчириб олиш: Apelsin
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 05.11.2024
Капиталбанк билан бизнес: Ўзбекистон тадбиркорларининг муваффақиятлари тарихи
17:00 / 24.10.2024
Капиталбанк Raiffeisenbank International AG мукофотига сазовор бўлди
17:00 / 23.10.2024
Moody's агентлиги Капиталбанкнинг кредит рейтингини B2 даражасида тасдиқлади ва прогнозни "ижобий"га ўзгартирди
18:30 / 22.10.2024