Ўзбекистон | 09:10 / 20.03.2020
8958
2 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Замонавий технологиялар татбиқ этилмоқда

Фото: EPSILON

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.07.2019й. Қарорида белгиланган газ узатиш тизимини модернизация қилиш, табиий газни қазиб чиқариш, қайта ишлаш, етказиб бериш ҳамда уни сотиш ҳисобини юритиш ва назорат этишни такомиллаштириш – компаниянинг устувор вазифаларидан бўлиб ҳисобланади. Мазкур йўналишда америкалик мутахассислар ҳамкорлигида жадаллик билан тегишли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Култак-Қамаши инвестиция блокида жойлашган Айзават қудуғида «Уралмаш 3D» бурғулаш ускуналарининг ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Қудуқда ўрнатилган генераторларни бошқариш тизими ишлаб чиқарилаётган энергиядан максимал даражада самарали ва оқилона фойдаланиш имконини беради. Бурғулаш майдонида ўрнатилган, ҳар бири 1200 кВТ қувватга эга, ишлаб чиқариш қуввати юқори бўлган САТ3512 русумли дизел-генераторлар қудуқда бурғулаш ишларининг узлуксиз олиб борилишини таъминлайди.

Лебедка ва насос блоклари приводларини модернизация қилиш мақсадида бурғулаш майдонидаги дизел генераторлари, америкада ишлаб чиқарилган юқори самарали электр моторларига алмаштирилди. Ишлаб чиқариш жараёни ҳам тўлиқ автоматлаштирилган. Насослар ва лебедкани назорат этувчи бошқариш панели тезкорликда масофадан туриб бошқариш имконини беради. Шунингдек, аралашма тайёрловчи блок ҳам модернизация қилинган бўлиб, бу эса эндиликда аралашмани тайёрлашга кетадиган вақт сарфи, унга қўшиладиган кимёвий реагентларнинг сифатини сақлаб қолган ҳолда миқдорини камайишига олиб келди. Бурғулаш ускунасини модернизация қилиш – иқтисодий самарадорликдан ташқари, унинг фаолиятини экологик жиҳатдан ҳам яхшиланишига олиб келиб, чиқинди газларнинг атмосферага ташланмаси камайтирилди.

Epsilon Development Company (EDC) Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид