16:00 / 20.03.2020
57309

Қўлбола тиббий ниқобларни қандай ясаш мумкин?

Муфассал йўриқнома ҳатто тикишни билмайдиганлар учун ҳам асқотади.

Нималар ҳисобга олинади?

ЖССТ икки ҳолатда ниқоб тақиш зарурлигини таъкидламоқда:

  1. Агар йўталаётган ёки аксираётган бўлсангиз.
  2. Ўзингиз соғлом бўлиб, аммо юқоридаги аломатлар кузатилаётган инсон билан яқин мулоқот қилаётган бўлсангиз.

Тушунтириб ўтиш зарурки, Буюк Британия соғлиқни сақлаш тизими эслатмасида айтилишича, бемор билан 2 метрдан кам масофада 15 дақиқадан кўп вақт ёнма-ён бўлиш яқин алоқа ҳисобланади.

Ҳеч қандай ниқоб сизни мутлақо ҳимоялаш кафолатини бермайди. Аммо уни тўғри тақиш орқали зарарланиш хавфини камаяди, шунингдек қўлни совунлаб ювиш ёки таркибида спирт сақловчи антисептик билан тозалаш зарур.

Сиз ўз қўлингиз билан ниқоб тайёрламоқчи бўлган мато:

  • Ҳаво ўтказувчи бўлиши керак — сиз эркин нафас олишингиз ва юз териси терламаслиги учун.
  • Қаттиқ бўлмаслиги керак — биринчидан, дағал мато терини таъсирлантиради; иккинчидан, юз контурига мос келмайди яъни ниқоб терини тўлиқ қопламайди.

Қўлбола ниқоб қанча кўп қатламга эга бўлса ва юзга қанчалик маҳкам кийилса, у шунчалик яхши ҳимоя қилади. Шундай қилиб, биринчи қават ифлос қўллар бурун ва оғизга тегишига имкон бермайди. Кейингиси эса, агар вирусни юқтириб олган бўлсангиз, атрофдагиларни сиздан ҳимоялайди. Юмшоқ мато оғиздан чиқувчи намликни олади ва унинг бошқа одамларга етиб боришига йўл қўймайди. 

Юзингиздаги ниқобга тегмасликка ҳаракат қилинг. Агар бу зарурат бўлса, ундан олдин ва кейин қўлингизни ювинг.

Ниқоб намланиб қолиши билан (одатда, бу 2-3 соат ичида содир бўлади), уни янгиси билан алмаштиринг. Яхшиси, аксирган ёки йўталган заҳотингиз уни ўзгартиришингиз керак. Бунинг учун бир неча ниқобни ўзингиз билан олиб юришингиз керак. 

  • Битта ниқобни зинҳор бир кундан ортиқ кийманг. 

Матодан тайёрланган ниқобларни кир ювиш кукуни солинган қайноқ сувда ювиш керак. SARS-CoV-2 қандай ҳароратда нобуд бўлиши ҳозирча маълум эмас. Унинг атипик зотилжам келтириб чиқарадиган энг яқин қариндоши SARS-CoV 15 дақиқа давомида 56 даражагача қиздирилганда ўлади. Шунинг учун, сув қанча иссиқ бўлса, шунча яхши. 

Ювиб қуритгандан сўнг уни дазмолланг. Яхши текисланган аксессуар юмшоқроқ бўлади ва юзингизда зичроқ, тахламсиз жойлашади.

Қоғоз сочиқдан тиббий ниқоб тайёрлаш

Керак бўлади:

  • Зич қоғоз сочиқ;
  • қайчи;
  • чизғич;
  • қаламли елим;
  • фломастер ёки ручка;
  • тикиш учун эластик тасма ёки чилвир ип;
  • степлер.

Жараён

Қоғоз сочиқдан 20 х 16 см ҳажмда тўғри тўртбурчак кесиб олинг. Узун томонини ўртасидан букланг. Букилган ерини тепага қаратиб ёйиб, пастки тор четини елимланг. 

Кадр: @mizutama.soap / YouTube

Ушбу қиррани 1 см букланг ва ёпиштиринг. 

Кадр: @mizutama.soap / YouTube

Худди шу тарзда, бошқа тор четини эгиб, ёпиштиринг.

Кадр: @mizutama.soap / YouTube

Икки узун тарафнинг букилган нуқтасига фломастер билан белги қўйинг, шунингдек, букилган чизиқдан тепадан-пастга 1,5 см ва 5 см масофада белгилар қўйинг. 

Кадр: @mizutama.soap / YouTube

1,5 сантиметрдаги иккала белгига ҳам елим суртинг. Ён томонларини ёпиштириб, қоғознинг юқори қисмини букланг.

Кадр: @mizutama.soap / YouTube

Юзага келган шаклнинг юқори бурчакларини елимланг. Қоғознинг олд қисмини 1 см кўтаринг ва қирраларга ёпиштиринг. Агар қийинчиликка дуч келсангиз, қуйидаги видеодарсни кўриб чиқинг. 

Кадр: @mizutama.soap / YouTube

Кейинги белгиларни ҳар икки томондан елимланг (яъни марказий қатламадан 5 см масофада бўлганларини). Ён томонларини ёпиштириб, қоғознинг юқори қисмини букланг.

Кадр: @mizutama.soap / YouTube

Олинган шаклнинг юқори бурчакларига яна елим қўлланг. Қоғознинг ён томонларини ёпиштириб, пастки четини 1 см букланг. 

Кадр: @mizutama.soap / YouTube

Қоғознинг иккинчи қисмини ҳам белгилар орқали худди шу тарзда ёпиштиринг.

Кадр: @mizutama.soap / YouTube

18 см узунликда иккита тасма кесиб олинг,  агар сиз симдан фойдалансангиз, сизга 23 см узунликдаги қисмлар керак бўлади. Қоғозли «гармошкани» тескари қаратинг ва тасмалардан бирини унинг тор четига степлер билан маҳкамланг. Унинг тушиб кетмаслигига ишонч ҳосил қилинг. 

Кадр: @mizutama.soap / YouTube

Кейингиси ҳам худди шу тарзда.

Кадр: @mizutama.soap / YouTube

Чилвир ипни степлер билан тикишдан олдин учларини тугиб олиш керак. 

Ниқобни тасма маустаҳкамланмаган орқа томонга қаратинг, ички тор четига елим қўлланг ва қоғозни букиб ёпиштиринг. 

Худди шу ҳаракатни иккинчи томонда такрорланг. Ниқоб тайёр. 

Матодан ишланган оддий тиббиёт ниқоби тайёрлаш

Кадр: @mizutama.soap / YouTube

Керак бўлади:

  • Эластик ип ёки соч учун ишлатиладиган ингичка резинка (2та);
  • чизғич;
  • қайчи;
  • 50 х 50 см ўлчамдаги пахтадан тайёрланган рўмол (ёки шунчаки матодан фойдаланиш мумкин).

Агар чилвирдан фойдалансангиз, 25 см узунликдаги бир хил иккита тасма кесиб олинг ва четларини бирлаштириб, икки мартадан тугинг.

Матони пастга қисмини устига ёпиб ўртасидан букланг.

Кейин яна бир бор ярмидан букланг.

Жараённи яна бир марта такрорлаб матони ингичка тасма ҳосил қилинг.

Чилвир ипдан ясалган ёки тайёр соч резинкаларига матони икки тарафдан киргизинг.

Матонинг чап томонини тасманинг марказига, нариги резинкага текисмасдан букланг.

Унинг устига тасманинг ўнг тарафини букиб ётқизинг. Иккала ип ҳам матонинг букилган жойида қолиши керак.

Бир қисмни очиб, иккинчисини унинг ичига киргизинг.

Ниқоб тайёр. У матонинг икки қисмидан ташкил топган. Уни тақиб, орқа қисмини эҳтиёткорлик билан иягингизга туширинг. Барча тафсилотлар қуйидаги видеода:

Мавзу
COVID-19: Фойдали маълумотлар
COVID-19 профилактикаси, симптомлари, даво чоралари ва мутахассислар тавсиялари
Барчаси
Top