Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юз ниқоблари қўшилган қиймат солиғидан озод этилади
Молия вазирлиги тиббий ниқоблар қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши ҳақида маълум қилди.
«Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 20 мартдаги «Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги 114-сонли буйруғига билан юз ниқоблари Тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилиши муносабати билан, юз ниқобларни олиб кириш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва реализация қилишда солиққа тортиш бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Юз ниқоблари Тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилиши солиққа тортиш масаласи билан боғлиқ бўлмаганлиги, уларни ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш кўзлангани учун мазкур буюмлар Тиббий буюмлар сифатида таърифланиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.
Юз ниқобларни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳолат ҳисобланиб, ушбу айланма қўшилган қиймат солиғидан озод этилади», дейилади Молия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
- Эслатиб ўтамиз, 25 март кунидан Ўзбекистонда жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юриш мажбурий бўлмоқда.
- Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда кунига 2 млн дона тиббий ниқоб ишлаб чиқарилмоқда.
Мавзуга оид
18:19 / 09.02.2024
Қозоғистонда тиббий ниқоб тақиш режими қайтадан жорий қилинди
17:29 / 22.04.2022
Озарбойжонда мажбурий ниқоб тақиш режими бекор қилинади
18:35 / 14.03.2022
Москвада ниқоб тақиш режими бекор қилинди
17:10 / 11.03.2022