Бухгалтер банкка бориши шартми? Қўнғироқ қилиш осонроқ!
Дунёдаги ҳозирги вазият ҳамма учун, ҳам фуқаролар учун, ҳам бизнес учун жиддий синовдир. Аксарият ташкилотлар масофавий иш юритишга ўтишди ва одамларга уйдан камроқ чиқиш тавсия этилди. Бироқ, баъзи муаммолар, масалан, банк хизматлари билан боғлиқ – кўпчилик шахсан ўзи ҳал қилишга ўрганиб қолишган. Афсус! Чунки бугунги кунда аксарият саволлар масофадан ҳал қилиниши мумкин ва энди нафақат фуқароларда, балки ташкилотлар бухгалтерлари, тадбиркорлар ва бизнес эгаларида ҳам бундай имконият мавжуд.
Бугунги кундан бошлаб «Капиталбанк»нинг ахборот маркази корпоратив бўлинма мутахассислари билан кучайтирилди. Энди жисмоний шахслар ҳам, юридик шахслар ҳам телефон орқали суҳбатда банкка келмасдан туриб ишларининг катта қисмини ҳал қилишлари мумкин. Бу бутун Ўзбекистон бўйлаб банкнинг барча филиалларида мижозларга хизмат кўрсатишда қўлланилади. Кўпчилик ишларни ҳал қилиш учун «операционистингиз» билан боғланишнинг ҳожати йўқ. Ахборот маркази ходимлари республиканинг барча ҳудудларидаги мижозларни «кўришади» ва саволларнинг катта қисмини масофадан туриб ҳал қилишлари мумкин.
Юридик шахслар учун ихтисослашган ахборот марказининг телефони: (78) 148-40-08
Бундан ташқари, юридик шахслар учун Mobile24 онлайн-банкинг дастурига ахборот-маркази оператори билан тез алоқага чиқиш ёки телеграм чатига ўтиш имконияти қўшилди. Шунингдек, янгилаш билан «Anor» тизими орқали тўловлар қўшилди, энди «Капиталбанк» мижозлари, юридик шахслар, тўлов сўровномалари билан куну-тун ишлаш имкониятига эга бўлдилар. Ва, албатта, банкка бормасдан туриб.
Бироқ, «дивандаги банк» нафақат тадбиркорлар учун мавжуд. Чунки, кўпчилик ўзбекистонликлар «Капиталбанк»дан Apelsin мобил иловасининг афзалликларини юқори баҳоладилар. Apelsin ёрдамида сиз пулни картадан картага ўтказиш, банк тўловларини амалга ошириш ёки «Капиталбанк»нинг VISA карталарида валюта сотиб олиш, коммунал тўловларни тўлаш ва бошқа кўплаб ишларни амалга оширишингиз мумкин. Яқин кунларда «Капиталбанк» Apelsin'нинг навбатдаги янгиланишини чиқаради, бу сизга пластик карталарга уйдан чиқмасдан буюртма бериш имконини беради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 05.11.2024
Капиталбанк билан бизнес: Ўзбекистон тадбиркорларининг муваффақиятлари тарихи
17:00 / 24.10.2024
Капиталбанк Raiffeisenbank International AG мукофотига сазовор бўлди
17:00 / 23.10.2024
Moody's агентлиги Капиталбанкнинг кредит рейтингини B2 даражасида тасдиқлади ва прогнозни "ижобий"га ўзгартирди
18:30 / 22.10.2024