Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«MyShop Group» хайрия акциясини бошлади
Меҳнатсевар ва меҳмондўст, сахий ва танти, кўнгли ва қўли очиқ бўлган Ўзбекистон халқи муҳтожлардан ёрдамини аямаган.
Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин кунларида аксарият юртдошларимиз ҳукуматимиз қарорига нисбатан онгли фуқаролик позициясини намоён қилаётгани қувонарли ҳол. Айни шу вазиятда «MyShop Group» компанияси ҳам карантинга олинган ҳамюртларимизга, шунингдек, бутун Ўзбекистон халқига Covid-19 инфекциясига қарши курашиши йўлида қўшимча ёрдам кўрсатишга тайёр.


Ҳозирда ҳар биримиз ўз соғлиғимиз учун масъулиятни бўйнимизга олган ҳолда, гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишимиз ва саломатлигимизни ҳимоя воситалари ёрдамида асрашимиз лозим. «MyShop Group» мазкур товарлар ҳамда ҳимоя воситаларини карантин боис ҳаракатлари чекланган ватандошларимизга етказиб беришга бел боғлаб, хайрия акциясини бошлади. Бу акция бир марталик ёки шунчаки карантин вақтидагина ташкил этилувчи тадбир бўлибгина қолмай, бундан кейин мунтазам равишда хар ойда ўтказилиши режага кирди.


Таъкидлаш зарур, пандемияга қарши курашиш ва аҳолимиз саломатлигини сақлашга йўналтирилувчи маблағлар «MyShop Group» бюджетидан ажратилиб, бу бюджет компания мижозлари бўлган кўп сонли реклама берувчилар томонидан MyShop платформаларида рекламаларини жойлаштириш учун ҳар ой тўланадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига шакллантирилади. Бу қайси реклама майдонлари?


- Бир неча йиллар давомида MY5 «Mening Yurtim» телеканали орқали намойиш этиб келинаётган MyShop теледастури;
- 100 дан зиёд мажмуалардаги реклама экранлари, яъни INDOOR тармоғи;
- «MyShop Journal» реклама-информацион журналлари.
Айни паллада «MyShop Group»нинг реклама хизматларидан фойдаланиб, савдоси жадаллашишига эришувчи, шу билан бирга ўз-ўзидан MyShop хайрия акцияси иштирокчисига айланувчи кичик ва ўрта бизнес вакиллари-ю бозорнинг йирик гигантлари кимлар?


«Osyo Batareya» МЧЖ ҚК, «Мехмаш» МЧЖ, «Comfort cool system» МЧЖ «Ширин шакар бизнес» МЧЖ, «Чуқурсой» қурилиш моллари савдо маркази, «Comodita» мебель маркази, «Miss lighting» МЧЖ, «Deko ART», «Geo beton trust» МЧЖ ва бошқалар.


«MyShop Group» компанияси карантин кунларида фаолияти вақтинчалик тўхтатилган бизнес-ҳамкорларига ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик учун зарур шароитлар яратиш мақсадида колл-марказ хизматларини ҳам тақдим этишини маълум қиламиз. «MyShop Group» мижозлари бўлган тадбиркорлар карантин туфайли таътилга чиққан бир вақтда компания колл-марказининг малакали операторлари айнан ҳамкорлари учун хизмат қилишади. Энди MyShop дастури орқали нафақат турли товар ёки хизматлардан бохабар бўласиз, балки сизнинг қулайлигингиз учун карантин вақтида ҳам ишлайдиган колл-марказга қўнғироқ қилиб, дастурда намойиш этилган тадбиркорлик объектлари фаолияти билан боғлиқ керакли саволларингизга жавоб олиб, товар ва хизматларини онлайн равишда харид қилиш борасида ҳам кўрсатмаларга эга бўласиз.
Колл-марказнинг телефон рақами: +99871 2004442
Реклама ҳуқуқи асосида