Жамият | 11:00 / 01.04.2020
29210
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Банк карталарига эндиликда уйга етказиб бериш хизмати билан бирга онлайн буюртма бериш мумкин

Фото: Капиталбанк

«Капиталбанк» барча турдаги пластик карталарга масофадан туриб буюртма қабул қилган ҳолда, тайёр бўлган пластик карталарни уйга етказиб беришни бошлади – ушбу функция бугунги янгиланиш орқали «Капиталбанк» мобил иловасининг Apelsin мобил иловасига қўшилган. Эндиликда ҳар қандай, ҳатто «Капиталбанк»нинг мижози бўлмаган хоҳловчи ҳам ўз телефонига Apelsin'ни юклаб олиши ва «Капиталбанк»нинг исталган банк картасига буюртма бериши мумкин.

Карта уйга курьер орқали етказиб берилади. VISA карталарига ҳозирча тўрт минтақада: Самарқанд, Термиз, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида буюртма бериш мумкин, HUMO карталари фақат Тошкентда чиқарилади, Uzcard карталарини эса «Капиталбанк» филиаллари мавжуд бўлган барча минтақаларда: Тошкент, Урганч, Наманган, Фарғона, Қўқон, Самарқанд, Андижон, Термиз, Бухоро ва Нукусда олиш мумкин. Ҳозирги вақтда бу функциядан андроид учун мўлжалланган мобил илова орқали фойдаланиш мумкин, “айфон”лар учун янгиланган Apelsin эса икки ҳафтада чиқарилади.

Бундан ташқари, илова эндиликда «реквизитлар бўйича тўлов» функцияси ёрдамида пул ўтказиш йўли билан исталган квитанциялар бўйича тўловни амалга ошириш имкониятини беради. Илгари буни фақат банк бўлимида бажариш мумкин эди. Бугунги кунда эса пулларни ташкилот ҳисобварағига бевосита смартфон орқали – банкка бормасдан ўтказиш мумкин. Тўлов амалга оширилгач, илова сизга маблағлар ўтказилганлигини тасдиқловчи рақамли мемориал ордерни беради. Apelsin'нинг «Капиталбанк» мижозлари ҳисобланадиган, верификация қилинган фойдаланувчилари ушбу функциядан фойдаланишлари мумкин. Ҳозирги вақтда «реквизитлар бўйича тўлов» мутлақо бепул. Ҳали «Капиталбанк»нинг мижозларига айланмаган кишилар учун эса оддий тавсия: исталган «Капиталбанк» картасига онлайн буюртма беринг ва уни уйингизда қабул қилиб олинг. Сиз энди – банк мижозисиз, янги картани Apelsin'га улаш орқали илованинг барча функцияларидан фойдалана оласиз.

Apelsin'дан фойдаланувчилар шунингдек, ўз карталаридан, масалан ресторандаги умумий ҳисоб учун ёки ҳамкасбнинг туғилган кунига совға олиш учун «пул ташлашлари» мумкин. Иловада «маблағ тўплаш»ни очиш ва тўпланиши керак бўлган суммани белгилаш мумкин. Бунда Apelsin махсус ҳаволани яратади, бошқа фойдаланувчилар у орқали ўтиб, ўзларининг пул ҳиссаларини «ташлашлари» мумкин бўлади.

Агар пулларни картадан картага ўтказиш зарур бўлса, эндиликда буни нафақат карта рақами, балки телефон рақами бўйича ҳам амалга ошириш мумкин. Пулларни HUMO картасига ўтказиш учун эса, умуман ҳеч қандай маълумотларни киритиш шарт эмас – картани смартфонга тегизиш кифоя қилади, қурилманинг ўзи картанинг маълумотларини контакcиз ўқийди. Янги олинган HUMO картасини ҳам шу тарзда Apelsin'га қўшиш мумкин.

Иловадаги айрим ёқимли кичик деталлар ҳақида: ишлаб чиқувчилар фойдаланувчиларнинг илтимосларига кўра «тунги» мавзуни ва ўз галереясидаги суратни фонга қўйиш имкониятини қўшиб қўйишди. Шунингдек, янги релизда содиқлик дастури мавжуд. Тафсилотлар тез орада эълон қилинади.

Иловани юклаб олинг: Apelsin

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид