Жаҳон | 19:19 / 01.04.2020
19135
1 дақиқада ўқилади

Коронавируснинг инкубация даври 14 кундан ошиши мумкинлиги аниқланди

Америкалик тадқиқотчилар 1 фоиз ҳолатда коронавируснинг инкубация даври 14 кундан ошиши мумкинлиги аниқлашди.

Фото: REUTERS

University of  Massachusetts ва Johns Hopkins Bloomberg School of Public Health тадқиқотчилари ҳамкорлигида COVID-19 коронавирусининг инкубация даври бўйича изланиш ўтказилди.

Унинг натижаларига кўра, синовларда иштирок этган беморларнинг 97 фоизида коронавируснинг инкубация даври давомийлиги ўртача 11,5 кунни ташкил қилган. Уларда касаллик аломатлари 8,2 – 15,6 кунда намоён бўлган.

Тадқиқотчилар 181 одамни коронавирусни юқтириб олишидан бошлаб, то дастлабки аломатлар пайдо бўлгунга қадар кузатиб, қаттиқ назорат қилишган. Натижалар 10 минг одамдан 101 нафарида касалик аломатлари карантин даври тугагандан кейин ҳам пайдо бўлиши мумкинлиги кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич умумий ҳисобда 1 фоизни ташкил қилади.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, бу кўрсаткичлар вақтинча карантинга олиш даврининг узунлиги масаласини қайта кўриб чиқиш ҳақида ўйлашга асос бўла олади.

Мавзуга оид