Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига чеклов йўқ – Иброҳим Эргашев
Бугунги кунда Ўзбекистондан Хитой Халқ Республикасига маҳсулотлар экспортида қўшимча чекловлар киритилгани йўқ. Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи Иброҳим Эргашевнинг маълум қилишича, аввалгидек 13 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, яъни гилос, қовун, анор, майиз, ўрик қоқиси, ерёнғоқ, мош, ёнғоқ мағизи, ширин ва аччиқ ўрик мағизи, узум данаги, янги узилган аччиқ қалампир ва кунжутни экспорт қилиш мумкин.
«Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш мавсуми бошланаётганини инобатга олиб, экспортёрларимизга ҳозирдан бошлаб Хитойга экспорт контрактларини масофадан туриб онлайн тарзда тузишни тавсия қиламиз.
Хитой тарафининг талабига кўра, экспортёрларимиз республикамизда мавжуд ва Хитой рўйхатидан ўтган қадоқлаш цехлари, дала ва боғ эгалари билан шартномаларни ҳозирдан тузишлари лозим. Мазкур цехларнинг рўйхати karantin.uz расмий сайтида жойлаштирилган. Шу ердан ўзингизга яқин ва қулай бўлган цехларни танлаб, шартномалар тузишингиз мумкин.
Бундан ташқари, авваллари Хитойга фақат самолёт орқали маҳсулот экспорт қилинган бўлса, эндиликда Хитой томони билан 2019 йилнинг 1 ноябрида имозоланган ҳамкорлик келишувига мувофиқ, Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини Қирғизистоннинг Иркештом ва Тургарт ҳамда Қозоғистоннинг Хоргос ва Алашанкоу постлари орқали темир йўл ва автотранспортларда транзит сифатида олиб ўтилишига рухсат олинган. Бу келишув бўйича ҳам ҳеч қандай ўзгариш ва чекловлар киритилгани йўқ», дея Иброҳим Эргашевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг қўшимча қилишича, карантин даврида ҳаракатлар чекланаётгани сабабли тадбиркорлар учун экспорт-импорт жараёнларида қулайликлар яратиш мақсадида рухсат берувчи ва сертификация ҳужжатларини расмийлаштириш тўлиқ электрон тизимига ўтказилган ҳамда тўловлар Payme тизими орқали амалга оширилмоқда.
«Ташқи иқтисодий фаолият юритувчи субъектлар билан тузиладиган шартномалар 100 фоиз онлайн-оферта усулига ўтказилди. Ўзбекистон президентининг 2019 йилдаги 4525-сонли қарорига мувофиқ, 2020 йилнинг январь ойидан бошлаб мева-сабзавот ва текстил маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнида тадбиркорларга фитосанитар сертификатлар бепул расмийлаштириб берилмоқда. Ушбу тўловларни Инвестициялар ва Ташқи Савдо вазирлигининг Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги томонидан компенсация қилиш тизими йўлга қўйилди.
Айни кунларда экспорт-импорт товарлар чегарага кириб келиши, Ташқи иқтисодий фаолият марказларига етиб келиши, шунингдек фитосанитар сертификати рамийлаштирилгани тўғрисида тадбиркорларни олдиндан хабарор қилиш тизими, яъни смс-хабарномаларни жўнатиш тизими жорий қилинди.
Россия ва Ўзбекистон Ўсимликлар карантини хизматлари орасида маҳсулотларни экспортга юклаётганда икки томонлама олдиндан электрон хабар бериш тизими йулга қўйилди. Худди шу тизимни жорий қилиш бўйича Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда», дейди Иброҳим Эргашев.
Мавзуга оид
09:40 / 22.11.2024
Октябрда Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин сотди
13:13 / 19.11.2024
Германия Ўзбекистонга 1 млрд евродан ортиқ қийматда маҳсулотлар экспорт қилди
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
12:50 / 04.11.2024