ТИВ маълумотига кўра, хорижлик кузатувчилар Ўзбекистонда, айниқса, делегация ҳозир бўлган Бухорода сайловга юқори даражада тайёргарлик кўрилгани ва халқаро демократик стандартларга мослигини таъкидлади.

Икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантиришнинг янги истиқболли йўналишлари ҳам муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида чорвачилик ва АКТ соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини Мўғулистонга экспорт қилишга алоҳида эътибор қаратилди.