Америкаликлар Францияга мўлжалланган ниқобларни «илиб кетди»
Хитойда Франциядаги шифохоналар ва қариялар уйларига мўлжалланган ниқоблар шундоқ самолётга ортилиши олдидан америкаликлар томонидан уч баробар қимматроққа сотиб олинди.
Бу ҳақда Франциянинг Прованс-Альп-Ложувард региони кенгаши президенти Рено Мюзелье маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, регион раҳбарияти хитойлик ишлаб чиқарувчилардан бир неча миллион дона ҳимоя ниқобларига пулни тўлаб берган ва маҳсулот жўнатилишга тайёр бўлган. Бироқ охирги паллада буюртма “илиб кетилган”.
“Бугун эрталаб Хитойда юкни ортиш вақтида Франция буюртмаси АҚШ пулларига сотиб олинган ва Францияга учиши керак бўлган самолёт АҚШга йўл олган”, деб айтган сиёсатчи RT France телеканали эфирида.
Liberation нашри Мюзелье билан боғланган, бироқ у воқеа тафсилотларига берилиб ўтирмаган. Бироқ нашр манбалари ушбу ахборотни тасдиқлашган ва америкаликлар бутун дунё бўйлаб ниқобларни ҳар қандай пулга сотиб олаётганини қўшимча қилишган.
“Улар ҳаттоки маҳсулотга қараб ўтирмай ҳам 2 баробар қимматроқ ва нақд пул беришмоқда. Биз бунга қодир эмасмиз”, деб айтган манбалардан бири ва французлар буюртма олинганда пулни тўлашларини қўшимча қилган.
Янги Аквитания региони кенгашидаги манба Хитойда юз бераётган воқеаларни “логистик бетартиблик” деб таърифлаган. У буюртма қилинган маҳсулотни Хитойнинг турли шаҳарларига қайта йўналтиришига тўғри келганини, чунки юк ташиш билан шуғулланувчи аэропортлар тўлиб-тошганини айтган.
Бундан ташқари, АҚШ миллиардлаб ниқоблар сотиб олмоқда ва шу сабабли Европадан тушаётган нисбатан кичик буюртмалар навбатнинг охирига қўйилмоқда. Liberation’нинг хабар беришича, регионлар маъмуриятлари ҳукуматнинг ҳимоя воситалари билан таъминлашдаги сиёсатидан норози бўлмоқда, чунки уларнинг ўзлари бундай воситалар етказилиши билан шуғулланишларига тўғри келмоқда. Таъкидланишича, Франция регионлари умумий ҳисобда Хитойга 60 млнта ниқоб буюртма қилишган.
Франциядаги манбалардан бирининг айтишича, регионлар етказиб берувчилар контактлари билан доимий равишда ўзаро алмашиб турибди. Бироқ барибир фирибгарларга ва шубҳали компанияларга дуч келиш хавфи мавжуд.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024