Жаҳон | 21:15 / 02.04.2020
8010
1 дақиқада ўқилади

Москвадаги ғалаба паради кузга кўчирилиши мумкин - РБК

Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан 9 май куни ўтказиладиган парад коронавирус пандемияси сабабли кузга кўчирилиши ёки томошабинларсиз ўтказилиши мумкин.

Фото: РИА Новости

Россия ҳукумати ҳарбий парадни ўтказишнинг бир нечта вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги ва президент маъмуриятига яқин манбаларга таяниб РБК нашри хабар берди.   

Парад ўтказилишининг асосий вариантлари иккита бўлиб, биринчисига кўра, парад тўлиқ форматда кузда ёки 9 май куни томошабинларсиз ўтказилади.

Биринчи вариантда парад Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 75 йиллигига бағишланади. Шунингдек, параднинг ноябрь бошига кўчирилиши варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. 

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ғалаба паради ўтказилиши бўйича ҳеч қандай ўзгаришлар қабул қилинмагани, бироқ вазият кузатилаётганини айтган.

Коронавирус пандемиясига қарамай, Москва вилоятида парадга тайёргарлик кетмоқда. 

Парадга кўплаб давлатлар етакчилари таклиф қилинган. Песковнинг маълум қилишича, уларнинг парадга келишига тайёргарлик давом этмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид