Жамият | 22:11 / 04.04.2020
11015
2 дақиқада ўқилади

«Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига 42 млрд сўмга яқин маблағ келиб тушди

Шу бугунги кунгача Республика «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди ҳисоб рақамига жами 41 млрд 722 миллион сўм маблағи келиб тушган. Бу ҳақда фонд бошқаруви раиси Асрол Мирзаҳмедов Kun.uz га маълум қилди.

Фото : KUN.UZ

Бошқарув раисига кўра, фонднинг ҳисоб рақамларига 4 апрель ҳолатига кўра жами 41 722 285 912,92 сўм миқдорида пул маблағлари келиб тушган. Шундан, дори воситаларига 2 704 919 351.96 сўм, шахсий гигиеник ҳимоя воситаларига 116 450 000 сўм, тиббий асбоб-ускуналарга 75 000 000 сўм сарфланган. Covid19 буйича тиббиёт ходимлари учун қўлланмага 125 925 000 сўм, канцелярия молларига 933 500 сўм, тиббий кислородни жамлаш ва тарқатиш станцияси қуриш учун 600 000 000 сўм пул маблағлари сарфланган.

Маълумот ўрнида, ҳозирда жисмоний шахсларга ҳам фонд ҳисоб рақамига пул ўтказиши учун тўғридан-тўғри имконият яратиб берилган. Ундан ташқари «Uzcard», «Humo», «Visa» тўлов тизимидаги карталарга Ўзбекистон ва Россия давлатларининг исталган карталаридан тўғридан-тўғри «Payme», «Click» тўлов тизимлари орқали пул ўтказиш мумкин.

Шунингдек, юридик шахслар учун: сўм, евро, рубль, AҚШ доллари каби 4 хилдаги валюталарда фонд ҳисобига пул ўтказишлари мумкин. Aйни вақтда пул ўтказувчиларнинг катта қисмини давлат ва акциядорлик жамиятлари, ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ходимлари ташкил қилиб, ойлик иш хақларининг бир кунлик қисмини ўтказиб беришмоқда. Ҳозирга қадар 1000 дан ортиқ фирмалар фонд ҳисобига ўз маблағларидан пул ўтказишган.

«Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияси ва кўрсатмаси асосида сарф этилмоқда. Ҳар бир қилинадиган харажат «Cовид19» коронавируснинг тарқалишига қарши курашаётган шифохоналарнинг моддий техник базасини кучайтириш ва беморларнинг соғлигини тиклаши учун йўналтирилиши тўлиқ назорат қилинади.

Шу ўринда биз ҳам барча хайр-саховатли инсоларимиздан ушбу хайрия акциясида фаол бўлишингизни сўраб қоламиз.

«Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондининг ҳисоб рақамлари:

20 212 840 9001 0173 4001 (АҚШ долларидаги)

20 212 978 0001 0173 4001 (Евродаги)

86 00 33 299 742 5800 - Uzcard (сўм)

986 00 1010 240 5858 – Humo Card

4084 16000 0316334 – Visa (AҚШ доллари)

“Ипотека-банк”, Меҳнат, МФО: 00 423, ИНН: 200 897 248.

Тел 71-245-34-05, 71-245-34-47, 71-245-38-59

Мавзуга оид