Жамият | 11:00 / 07.04.2020
26093
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Пул ўтказмасини дивандан турмаган ҳолда онлайн олиш мумкин!

Фото: Капиталбанк

Western Union, Zolotaya Korona, Contact, MoneyGram ва UNIStream – бу ўтказмаларнинг барчасини эндиликда дивандан турмаган ҳолда онлайн олиш мумкин. Агар сиз ҳеч бўлмаганда «Капиталбанк»нинг мижози бўлсангиз. Ҳозирча мижоз бўлмасангиз – бунинг зарари йўқ: онлайн тарзда мижозга айланиш имконияти ҳам мавжуд!

Бутун жараённи «Капиталбанк»нинг Apelsin мобил иловасида бажариш мумкин. Бунинг учун Apelsin'ни юклаб олиш ва тасдиқланган фойдаланувчига айланиш зарур: сизда ҳеч бўлмаганда битта «Капиталбанк» пластик картаси мавжуд бўлганда «тасдиқланиш» имконияти мавжуд бўлади. Агар бундай картангиз бўлмаса – худди шу тарзда, Apelsin'да, картага уйга етказиб бериш хизмати билан онлайн буюртма беришингиз мумкин. Карта сизга етказиб берилгач – илтимос, уни иловада «ишга туширинг». Тамом: шу пайтдан бошлаб сиз халқаро пул ўтказмаларини ўз ҳисобингизга ўтказиш ва бошқа кўплаб функциялардан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз ва буларнинг барчаси – онлайн тарзда.

Энди ўтказмалар ҳақида давом этамиз. Тасдиқланган фойдаланувчи учун навбатдаги қадам – валюта ҳисобварағини очиш ҳисобланади. Бунинг учун иловада «Меню» қўшимча иловасини очиш, «Ҳисоблар»га ўтиш, «+» белгисини босиш ва ҳисобварақ қайси валютада очилишини танлаш керак. Агар мижозда «Капиталбанк» VISA картаси мавжуд бўлса, уни Apelsin'га қўшиш мумкин, бунда ҳисобварақ автоматик равишда очилади. «Ҳисоблар» қўшимча иловасида доим ўз валюта ҳисобварағингизни излаб топиб, унинг ҳолатини текшира оласиз.

Шундан кейин, фойдаланувчи ўз валюта ҳисобварағига эга бўлгач, халқаро пул ўтказмаларини қабул қила олади. Бунинг учун, асосий экрандаги Apelsin'нинг пастки панелида жойлашган «Чат» орқали «Капиталбанк»нинг алоқа-маркази билан боғланиш ва ўтказма кутилаётганини маълум қилиш лозим. Алоқа-марказ ходими кейинги бажариладиган ишларни тушунтиради, пуллар ҳисобвараққа келиб тушган заҳоти эса у фойдаланувчи билан боғланиб, унинг ҳисобига пул ўтказилганлиги ҳақида хабар беради. Ҳисобварақдаги пулларни «Капиталбанк» VISA картасига ёки Uzcard ва HUMO карталарига ўтказиш мумкин, фақат бунинг учун ушбу карталар Apelsin'га қўшилган бўлиши зарур.

Иловани юклаб олинг: Apelsin

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид