Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дзюдо бўйича Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионати олимпиадага саралаш вазифасини ўташи мумкин
Тошкентдаги дзюдо бўйича жаҳон чемпионати олимпиада ўйинларига саралаш вазифасини ўташи мумкин. Бу ҳақда халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер маълум қилган.
«2021 йилги жаҳон чемпионати ҳам Токио олимпиадасининг саралаш босқичи доирасига киритилиши мумкин, аммо барчаси коронавирус пандемиясининг бутун дунё бўйлаб қачон якунига етишига боғлиқ. Шуниси аниқки, Қатарда ўтадиган мастерс турнири квалификацион даражани сақлаб қолади», деб Мариус Визернинг сўзларини келтирмоқда Ўзбекистон МОҚ расмий сайти.
Дзюдо бўйича жаҳон чемпионати 2021 йил август ойининг охирида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган. Агар жаҳон чемпионати Токио олимпиадаси саралаш мусобақалари қаторига киритилса, у 2021 йил май ойида ўтказилиши мумкин. Шунингдек, кейинги йилги жаҳон чемпионати ҳамда жорий йил кузда ўтиши режа қилинган Тошкент гран-присининг вақтларини алмаштириш варианти ҳам йўқ эмас.
Маълумот учун, 2021 йил Ўзбекистон тарихда илк марта дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу борадаги келишув жорий йил 15 январь куни халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визернинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланганди.
Мавзуга оид
23:41 / 14.09.2025
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди
19:53 / 27.02.2025
Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
13:43 / 19.10.2024
Тошкентда ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди
17:16 / 03.08.2024