EPSILON (EDC): Янги очилган Изганча конидаги 2-сонли қудуқнинг кунлик дебити 200 минг куб.м газни ташкил этди
Жорий йилнинг 9 апрель куни ўз вақтида йўқ қилиб юборилган Изганча-2 қудуғида олиб борилган тўлиқ, таъмирлаш ва иккинчи стволни 30 метрлик оралиғида горизонтал бурғулаш ишларидан сўнг қудуқдан газнинг саноат оқими олинди.
Шу йил март ойида эса Изганча-4 қудуғидан конденсат оқими олинган эди. Олинаётган углеводородлар, ҳисобланган захиралари 5 млрд. куб.м табиий газни ташкил этадиган янги газ конденсат кони очилганидан далолат беради.
Ҳозирги пайтда янги коннинг тузилмасини ва захираларини аниқлаштиришга қаратилган геологик қидирув ишлари олиб борилмокда. Шу билан бирга, Изганча-2 қудуғида замонавий технологияларни қўллаган ҳолда қазиб олиш ҳажмини оширишга қаратилган ишлар давом эттирилади.
Компания томонидан олиб борилаётган барча ишлар COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин тадбирлари доирасида, санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этилган ҳолда бажарилмоқда.
Қазиб олинаётган углеводородларнинг ҳаммаси мамлакатимиз ички бозорига йўналтирилмоқда.
Epsilon Development Company (EDC) Матбуот хизмати
Мавзуга оид
10:51 / 15.11.2022
EPSILON (EDC): Каракара-2 қудуғи бераётган кунлик газ ҳажми 100 минг кубметрни ташкил этди
16:12 / 27.10.2022
EPSILON (EDC): Эрназар-12 қудуғидан кунига 50 минг кубметр ҳажмда газ олинмоқда
20:50 / 21.10.2022
EPSILON (EDC): Девхона-4 қудуғидан чиқарилаётган кунлик газ ҳажми 60 минг кубметрни ташкил этди
11:37 / 05.10.2022