Жамият | 19:46 / 10.04.2020
32004
3 дақиқада ўқилади

Гулистонда «Матиз» эмас, уни ортиб олган эвакуатор тезликни оширгани учун жаримага тортилган

Унда Сирдарё вилоятига тегишли «Матиз» автомашинаси эвакуаторга ортиб олиб кетилаётган чоғда тезликни ўлчовчи мослама билан, белгиланган тезликдан ортиқ ҳаракат қилгани учун жаримага тортилгани хабар қилинади.

Сирдарё вилоят ИИБ расмий сайтида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазкур постга расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 9 апрель куни Гулистон шаҳри ҳудудида ўтказилаётган рейд тадбири давомида «Матиз» русумли 20 F814DA давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси карантин қоидаларини бузиб, вилоят марказида ҳаракатланиб юрганлиги сабабли, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштиришга жўнатилган.

«Мерседес-Бенц Спринт» русумли 20 Е298DA давлат белгили махсус эвакуатор юк машинаси «Матиз» автомашинаси жарима майдончасига олиб кетаётиб, Ўзбекистон кўчасида юқори тезлик 60 км/соат белгиланган жойда 70 км/соат тезликда ҳаракатланган чоғда тезликни ўлчовчи асбоб, яъни «радар»га тушган.

«Радар» тезлик ўлчовчи мослама автоматик тартибда ушбу махсус эвакуатор автомашинаси устига ортилган «Матиз» русумли 20 F814DA давлат рақам белгили автомашинани ҳам суратга олиб КСУБД базасига жўнатган.

Қарор ижро этишлик учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимига келиб тушгандан сўнг эса уни асослигини ва бошқа реквизитлари тўғрилигини тасдиқлаш вақтида фақатгина «Мерседес-Бенц Спринт» русумли 20 Е298DA давлат белгили махсус эвакуатор юк машинаси тезликни оширганлиги сабабли жарима солиш тўғрисидаги қарор тасдиқланиб, қоидабузарнинг яшаш манзилига почта орқали жўнатилган.

Бу ҳолатда ижтимоий тармоқларда «Матиз автомашинаси ҳайдовчиси уйига жарима хати келди», деб нотўғри талқин қилинган. Аслида, фақатгина махсус эвакуатор автомашинасига нисбатан жарима қарори тасдиқланган ва транспорт воситаси эгасининг яшаш манзилига жўнатилган. «Матиз» автомашинасига нисбатан эса қарор тасдиқланмаган ва ҳайдовчининг уйига ҳеч қандай жарима хати бормаган», дея муносабат билдиради Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Мавзуга оид