Сўх тумани 2-секторида «Беш ташаббус маркази» ишга тушди
Фарғона вилояти Сўх туманидаги 2-секторга бириктирилган «Офтобру» МФЙ ҳудудида бўш турган бино таъмирланиб, «Беш ташаббус маркази» ишга туширилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, марказда:
- 3,5 минг дона босма ва 1,5 минг дона электрон китоб базасига эга, бир вақтнинг ўзида 30 нафар ўқувчига хизмат кўрсатадиган кутубхона
- жами 20 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлайдиган чеварчилик ва пишириқлар тайёрлаш цехи
- хотин-қизларни оилага тайёрлашга мўлжалланган ўқув маркази
- 115 ўринга эга болалар қўғирчоқ театри (айни дамда охирги ишлар олиб борилмоқда)
- МФЙ ҳудудида яшовчи 4200 нафар аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт маскани ташкил этилган.
Сектор раҳбари – туман прокурори Ф.Абдувалиевнинг сӯзларига кӯра, ташкил этилган марказнинг бунёд этилишида Ӯзбекистон Республикаси Президентининг Сўх туманидаги Халқ қабулхонаси мудири М.Ботировнинг ҳиссаси катта.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бўш ер майдонида замонавий мини футбол майдончаси ва томорқа эгаларини ўқитиш учун 1,5 сотих майдонда иссиқхона қурилмоқда. Бугун иссиқхонада усталар охирги ишларни амалга оширишмоқда.
«Олти нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим ҳар йили Россияга бориб ишлаб келарди, бироқ бу йил коронавирус туфайли у ҳам Россияга боролмади. Ташкил этилган сайёр қабулда бевосита сектор раҳбарига иш жойи билан таъминлаш масаласида мурожаат қилгандим. Мана, прокуроримиз ёрдамлари туфайли сектор қошида ташкил этилган чеварчилик цехига қизим билан ишга кириб, даромадли ҳам бўлдик. Ўзига беҳисоб шукр, бизни ташвишларимизни ўйлаган юртбошимизга раҳмат», – дея Савринисо опа Абдулқосимованинг сўзларини келтирмоқда туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
«Дилҳаё» хусусий корхонаси раҳбари Дилбархон Нишонова бир кун келиб тадбиркор аёл бўлишини ҳеч ҳам ўйламаганини айтади.
«Уйда қўни-қўшнилардан буюртма бўлса, кўйлак ва бошқа нарсаларни тикиш билан шуғулланардим. Шу йил февраль ойида маҳалламиз идорасида ишлайдиган Гулбаҳор опа уйимизга келиб: «Мени секторимиз раҳбари юборди, у тикувчилик цехи ташкиллаштираётган экан, сизга кичик корхона очиб аёлларни тикувчиликка ўргатишингизни ва цехни юритишингизни таклиф қилмоқчи экан, рози бўлсангиз, барча зарур ҳужжатларин расмийлаштириш, айланма маблағ учун банкдан имтиёзли кредит олишда ёрдам беришини ҳам айтди», деб қолди.
«Агробанк» Сўх туман филиали томонидан берилган 30 миллион сўм имтиёзли кредит туфайли ишимизни бошлаб олдик. Ҳозирда маҳалламиздаги 12 нафар ишсиз, уйда ўтирган аёлларни ишга олиб, туманимиз аҳолиси учун вирусдан ҳимояланишда зарур бўлган юз ниқобларини тайёрлаб, дорихоналарга етказиб беряпмиз. Ишим шунчалик тез юришиб кетганлигидан завқланиб, ўз ҳисобимдан икки мингта ниқобни эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам сифатида тарқатдим», – дейди Нишонова.
Мавзуга оид
15:48 / 06.10.2024
“Йилига 300-400 млн сўм даромад оламан” – асалари боқиб тирикчилик қилаётган сўхлик Асалбек ака
20:32 / 26.02.2024
«Бу ерга келиб, ҳам уй-жойли, ҳам автомашинали бўлдим» — Сўхга бориб ишлаётган шифокор
13:03 / 23.01.2024
“Бадбўй ҳидидан нафас оляпмиз” – Сўхда канализация суви ариққа оқмоқда
11:15 / 25.10.2023