Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлик нафақаси олиш муддати тугайдиган фуқароларга нафақа пули тўлаш давом этади
Карантин даврида ногиронлик нафақаси олиш муддати тугайдиган фуқароларга нафақа тўлаш муддати узайтирилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда саволларга жавоб берди.
Унинг маълум қилишича, карантин даврида нафақа олиш учун қайта кўрикдан ўтиши зарур бўлган ногиронлиги бор фуқароларга нафақа тўлаш муддатлари узайтириб берилади.
«Соғлиқни сақлаш вазирлигини томонидан карантин даврида нафақа олиш муддати тугайдиган фуқароларнинг нафақа олиш муддатлари узайтирилган. Шунинг учун фуқаролар қайта кўрикдан ўтишига эҳтиёж йўқ. Уларга нафақа пули ўз вақтида тўлашда давом этилади», дея таъкидлади вазирлик вакили.
Бундан ташқари, даволаниши зарур бўлган фуқароларга оилавий поликлиникаларда, шунингдек, «Тез ёрдам» орқали хизмат кўрсатиш давом этиши ҳам айтиб ўтилди.
«Шунингдек, Тошкент шаҳридаги қулоқ, томоқ, бурун касалликлари бор фуқароларга 4-шаҳар касалхонасига мурожаат қилиш тавсия этилади», дея қайд этди вазирлик вакили.
Мавзуга оид
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
17:57 / 13.11.2025
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024